16 April 2018
19:38 - Абу Бакр Ўрозов қўғрчоқ ЎзАни ҳақиқий ахборот агентлиги қиладими, қилоладими?

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборо воситалари хабар беришича, Вазирлар Маҳкамасининг 13 апрелдаги қарори билан Абу Бакр Ўрозов исмли киши Ўзбекистон Миллий Ахборот Агентлиги (ЎзА) Бош директорининг ўринбосари этиб тайинланибди. У ЎзАнинг Республика ахбороти таҳририяти аграр бўлими шарҳловчиси, бош директор ёрдамчиси, Маҳаллий ахборот таҳририяти бош муҳаррири, котибият мудири вазифаларида фаолият юритган.

У 2016 йилдан ЎзА Бош директори ўринбосари лавозимига тайинлангунига қадар агентликнинг Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири вазифасида ишлаган. Қаранг, бу одам янги вазифага 13 апрелда тайинланибди, аммо бу ҳақда хабар бугун тарқалибди. Нима ҳам қилардик, бизда хабарчилик – оддий масхарабозлик.

Шавкат Мирзиё бу каби кадр алмаштиришларини сал кам ҳар куни қилиб ётибди, аммо Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгаргани йўқ. Хўш, ЎзАда ҳам ҳеч нарса ўзгармайдими? Буни айтиш қийин, «Ҳаракат» Агентли йиллардан бери ЎзА устидан кулиб, бу Ўзбекистоннинг бош хабар воситаси шанба-бозор кунлари ишламаслиги, юрт ташқарисига оид битта ҳам хабар тарқатмаслигини масхара қилардик. Ҳеч шубҳасиз, бизнинг масхара қилишларимизга чидай олмаган ЎзА аввал шанба кунлари ишлашга, яқинда бозор кунлари ҳам ишлашга бошлади. Шу кунларда эса, юрт ташақарисидан ҳам бир-иккита хабар берабошлайди.

Аммо, ЎзА ҳали ҳам замонавий хабарчиликдан жуда ва жуда узоқда. Бу Агентлик давлатимизнинг ғариб аҳволи, Шавкат Мирзиё қилаётган ишларнинг тиқилиб ётган камчиликларини мутлақо тилга олмайди, биронта хабарга ўз таҳлилинги бермайди. Ваҳолангки, ҳозир дунёнинг ҳеч бир ерида хабар таҳлилсиз берилмайди.

Абу Бакр Ўрозов бу камчиликлар йўқ қилиш йўналишида бирон иш қиладими ёки Шавкат Мирзиёнинг тожиклар режимига ўзбекларни лақиллтиб юраверишда ёрдамчи бўладими? Жуда катта эҳтимоллик билан у ёрдамчи бўлади. Аммо, расмига қарганда нисбатан ёш бўлган бу одам ўзбеклар олдида жавоб берадиган вақт келиши муқаррарлигини ҳам унутмаслиги керак.