16 April 2018
15:43 - Сенсация йўқ: Статистика Қўмитаси давлатимиз иқтисодиёти ўлаётганини билдирди, аммо ёшларимзнингн келажаги барибир буюк бўлади!

Ўзбекистондаги тожиклар режимининг бош қўғирчоғи бўлган ЎзА - Давлат Статистика Қўмитасига асосланиб, аммо ҳеч қандай изоҳсиз хабар қилишича, жорийдаги йилнинг биринчи уч ойлигида Ўзбекистоннинг Ялпи Ички Маҳсулот (ЯИМ) ҳажми ўтган йилнинг биринчи чорагига нисбатан 5,1 фоизга ўсиб, 64,9 трлн сўмни ташкил этибиди.

Қаранг, ўзбеклар, ҳар қандай давлат иқтисодиётининг асосий кўрсатгичларидан бири бўлган ЯИМ бизда 5,1 фоизга !!!!) ортибди. Демак, аҳолининг ўртача даромади ҳам шунчага ошди.

ЎзАнинг хабарида берилган бу ва бошқа ўнлаб хабарлага ҳеч қандай таҳлил берилмаса, бақиришимиз, ҳайқиришимиз керак: “Яшасин келажаги буюлиги кўриниб турган Ўзбекистонимиз, яшасин, бизни порлоқ келажакка олиб кетаётган Президент Шавкат Мирзиё!!!”

Аммо, бу рақамларга таҳлил берсак, бутунлай бошқача бақириш ва ҳайқиришга мажбур бўламиз.

Ҳамма гап шундаки, ҳозир 1 АҚШ доллари 8,1 минг сўм атрофида, демак, биринчи чоракда ЯИМ ҳажми 8 млрд доллар бўлибди, йил охиригача 32 млрд доллар бўлади. Ўзбекистон Олий Мажлиси ЯИМ ҳажмини 2018 йил учун 290,6 трлн сўм, яъни 35,869 млрд доллар деб режалаштирган эди. Майли, кейинги чоракларда ЯИМ кўпроқ ўсиб, йил охирида Олий Мажлис режалаштирган сал кам 36 млрд долларга чиқар. Лекин, бу таҳлил ҳам ҳали етарсиз. Бировларга ёқадими, ёқмайдими, аҳволимизни бошқа давлатлар, жумладан Қозоғистон билан солиштиришдан фойда бор.

Қозоғистонда 2018 йилга ЯИМ 128,109 млрд доллар қилиб режалаштирилган. Аҳолиси биздан 2 баравар кам бўлган Қозоғистонда ЯИМ биздан 4 баравар кўп, яъни Киши бошига ЯИМ эса 8 баравар кўп. Демак, қозоқларда аҳолининг ўртача ойлиги ҳам биздан 8 баравар кўп - уларда 500, бизда 60 доллар атрофида.

Ўзбеклар ўзларидан кўпроқ болаларини, кейинги авлодни ўйлайдилар. Шундай экан, ўзбеклар ўз боллари қозоқлардан 8 баравар кам маош олишларига қандай чидайдилар!

Эй, ота-оналар ваҳимага тушманг. Ҳамма нарса жойида бўлади. Ҳозир Ўзбекистонда Шавкат Мирзиё раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режими болаларингизни шундай тарбиялайдики, уларнинг пул ва маош деган ифлос нарсалар билан ишлари ҳам бўлмайди, ўз бўқларини еб яшайверадилар.

Қаранг, ростдан ҳам келажагимиз буюк - Яшасин Шавкат Мирзиё!