Кундалик хабарлар - 27 February 2015

  • 20:41Виртуал диний оқимга мансуб аёллар жазоланди

    Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Қибрай туманида яшовчи Робия Бўрибекова ва Янгийўл туманида яшовчи фуқаро Нилуфар Убайдуллаевалар 3 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Улар интернет тармоғи орқали таъқиқланган диний оқимга аъзо бўлишган. Интернет орқали олган билимларини бошқалар билан ўртоқлашишга уринан. Жиноят иши материалларига кўра, судланувчилар “WhatsApp” алоқа тармоғи орқали “Ҳукм Аллоҳники”, “Имонлашамиз иншааллоҳ” каби виртуал гуруҳ яратиб, ўз тарафдорлариг...

  • 20:07Sevimli TV номли яна бир телеканал иш бошламоқчи, у нима каромат кўрсатолади?

    Яна икки кундан сўнг, аниқроғи 1 мартдан техник эфирини йўлга қўядиган Sevimli TV номли янги нодавлат интернет-телеканал сутка давомида кўрсатувларини 20 соат намойиш этади. Интернет орқали эфирга чиқувчи телеканалда фойдаланувчилар ўзларига ёққан теледастурларни танлаб, томоша қилишлари мумкин. Ташкилотчиларга кўра, телеканалда ахборот-информацион, маданий-маърифий ва мусиқий-кўнгилочар дастурлар, ток-шоулар, реклама-тижорат кўрсатувлари, сериаллар ва бадиий фильмлар намойиши йўлга қўйилади....

  • 19:23Ўзбек мардикорларни ўрис мирашблари калтаклашмоқда

    Бу ҳақдаги хабарни Москвадаги “Қочкинлик ҳуқуқи” лойиҳаси раҳбари, адвокат Надежда Ермолаева бир қанча оммавий ахборот воситаларига тарқатди. Хусусан, почта қутимизга келган рус тилидаги хабарда айтилишича, махсус топшириқларни бажарувчи ОМОН отряди полициячилари Москва остонасидаги Сахарово, қатор депортация марказларида меҳнат муҳожирларини калтакаланаётгани таъкидланади. Хусусан, кўпчилигини ўзбекистонликлар ташкил қилувчи марказларда тартиб ўрнатиш баҳонасида чақирлиган ОМОН отрядлари ҳуқуқ...

  • 18:11Ўзбек совет анъанаси: ёшлар патронаж ҳаракати тузилармиш, кейинги қадам мухолифатга қўшилиш бўладими?

    Маҳаллий матбуот хабарларида таъкидланишича, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Нуроний эъзозимизда” ёшлар патронаж ҳаракати яратилади. Мазкур ҳаракатга қўнгиллилик асосида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ОТМ талабалари аъзо бўлишлари мумкин экан. Ҳаракатнинг таркибий тузилмаси республика, туман, шаҳар ва ҳудудий бўлинмалардан ташкил топармиш. Ёшлар жамоат ҳаракатининг асосий мақсади – кекса қишиларнинг уй-жой ва маиший ш...

  • 17:15Қозоғистон иқтисоди жадал ривожланаётган 11 мамлакат қаторида, ёлғончи Ислом Карим қаерда?

    Bloomberg ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси дунёнинг иқтисодиёти энг тез ривожланаётган 11 мамлакатнинг биридир. Тез ривожланаётган 20 давлатнинг рўйхатини Хитой бошқармоқда. Хитойдан кейинги ўринларни Филиппин, Кения, Ҳиндистон ва Индонезия эгаллаган. Кучли ўнликдан Нигерия, Малайзия, Перу, Таиланд ва БАА ўрин олган бўлса, Марказий Осиёдан ягона вакил – Қозоғистон 11-чи бўлган. Унинг ўрни кейинги йили юқорилаши мумкин. Ундан кейинги ўринларда Колумбия, Саудия ...

  • 14:25Олимлар: Худонинг номи тилга олиниши одамларни хавфи бор хатти-ҳаракатлар қилишга ундайди. “Ҳаракат”: Бу хулоса мусулмонлар учун унчалик тўғри эмас

    АҚШнинг машҳур Станфорд Университетининг олимлари Daniella M. Kupor, Kristin Laurin ва Jonathan Levav “Психология илми” журналида “Худонининг ҳимоясига ишонишми? Худони тилга олиш - хавфи бор бўлган нооддий хатти-ҳаракатлар эҳтимоллигини оширади” номли мақола эълон қилиб, ўз тадқиқотларининг натижаларини эълон қилишди. Натижалар мақоланинг номида ўз аксини топган. Бу олимлар 900 киши билан тажриба ўтказишган. Экспериментда қатнашувчиларнинг ярмига Худо ҳақида кичкина бир...

  • 06:29Бу йил 5200 ўзбекистонлик Ҳаж қилади. Кўриниб турибдики, Ҳаж фарз эмас, аммо, ўзини шайх деб айтаётган Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф чўчқамасми?

    Ўзбекистоннинг Ҳаж делегацияси Саудия Арабистонига сафар қилиб, Жиддада бу мамлакатнинг Ҳаж масалалари бўйича вазирлиги билан шартнома имзолабди. Унга кўра, бу йил 5200 нафар ватандошимиз Ҳаж сафарига борар экан. Ислом уламоларининг бундай нарсаларга ақли етмайди, аммо қуйидаги ҳақиқатни оддий мусулмонлар билиб қўйишгани керак.. Агарда бу йил 5200 нафар ватандошимиз Ҳаж сафарига борадиган бўлса, бу рақам кейинги йиллар ҳам унчалик ўзгармайди, балки, камайиши мумкин. Чунки, дунё бўйлаб мусулмо...

26 February 2015
  • 23:03Ўзбекни дунё танимоқда: Нью-Йоркда ИШИДга алоқадор ики ўзбек ҳибсга олинди

    АҚШ Федерал тергов бюроси вакиллари томонидан Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида яшаб келган ўзбекистонлик 24 яшар Абдурасул Жўрабоев ҳамда 30 яшар Аброр Ҳабибовлар ҳибсга олинди. Шунингдек, уларнинг шериги қозоғистонлик 19 яшар Аҳрор Саидахметов ҳам бор. Учовлон “Исломий давлат” гуруҳига молиявий кўмак беришга ҳаракат қилганлик ва Туркия орқали Сурияга ўтиб ИШИДга қўшилмоқчи бўлганликда айбланяпти. Федерал тергов бюроси ходимларига кўра, Саидахметов 25 февраль куни Истанбулга учаётганида Кеннед...

  • 22:35Тошкентда «Еurо Ceramics» ширкатини ўғри урди

    Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот хизмати «Еurо Ceramics» ширкатининг омборига ўғри тушгани, ўғрилар катта миқдорда қурилиш моллари ҳамда нақд пулларни ўғирлагани ҳақида хабар қилди. Маълум бўлишича, ўғирликда айбланиб, 4 нафар Сергели туманида яшовчи фуқаро ҳибсга олинган. Улар дастлабки тергов давридаёқ ўз қилмишларини бўйинига олишган ва жиноятни қай тариқа содир этишганини кўрсатиб беришган. Бундай хабарнинг аслида биттагина қизиқ жиҳати бор. Ўзбекистонда ҳеч қандай са...

  • 07:45Европада Исломга муносабат ўзгармоқда: Австрияда мусулмон ташкилотлари энди чет элдан молиявий ёрдам ололмайди

    Кеча Австиянинг парламенти “Ислом ҳақида қонун”ни тасдиқлади. ББСнинг хабарига кўра, унинг лойиҳаси бир неча ой муҳокама қилинибди. Бу қонунга кўра, энди мусулмон жамоалари чет элдан молиявий ёрдам ололмайдилар, оладиган ташкилотлар махсус ҳужжатга эга бўлишлари керак. Бу қонун ислом радикализмига қарши бўлиб, мусулмонларнинг хавфсизлигини таъминлашга қаратилгани атилмоқда. Чунки, шу пайтгача баъзи мусулмон мамлакатлари молиявий ёрдам воситасида сиёсий таъсир кучларини ошириш билан шуғулланга...