27 February 2015
20:41 - Виртуал диний оқимга мансуб аёллар жазоланди
Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди томонидан Қибрай туманида яшовчи Робия Бўрибекова ва Янгийўл туманида яшовчи фуқаро Нилуфар Убайдуллаевалар 3 йил ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинди. Улар интернет тармоғи орқали таъқиқланган диний оқимга аъзо бўлишган. Интернет орқали олган билимларини бошқалар билан ўртоқлашишга уринан.

Жиноят иши материалларига кўра, судланувчилар “WhatsApp” алоқа тармоғи орқали “Ҳукм Аллоҳники”, “Имонлашамиз иншааллоҳ” каби виртуал гуруҳ яратиб, ўз тарафдорларига “Ҳизбут-таҳрир” диний оқими ғояларини ташвиқ қилиб келган. Судда уларнинг мамлакат ичидаги расмий диний уламолар, уларнинг шахси ва шаънига ножўя гаплар айтгани таъкидланган.