27 February 2015
18:11 - Ўзбек совет анъанаси: ёшлар патронаж ҳаракати тузилармиш, кейинги қадам мухолифатга қўшилиш бўладими?
Маҳаллий матбуот хабарларида таъкидланишича, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастури доирасида “Нуроний эъзозимизда” ёшлар патронаж ҳаракати яратилади. Мазкур ҳаракатга қўнгиллилик асосида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ва ОТМ талабалари аъзо бўлишлари мумкин экан. Ҳаракатнинг таркибий тузилмаси республика, туман, шаҳар ва ҳудудий бўлинмалардан ташкил топармиш.

Ёшлар жамоат ҳаракатининг асосий мақсади – кекса қишиларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш, уларнинг туғилган кунларини тантанали нишонлашга кўмаклашишдан иборат. Совет даврини эслатувчи бу махсус гуруҳлар шанбаликлар ўтказади, ўзбек ҳукуматининг ахмоқона сиёсий услубларини мини кўринишларда намойиш этади.

Қизиқ, бу ташкилотга кирадиган ёшларимиз кексаларимизнинг аҳволи мамлакатнинг аҳволидан келиб чиқишини, аҳволимиз шунайки, бизда ўртача ойлик ҳатто қозоқлардан 8-10 баравар орқада эканлигини тушунармикан. Демак, тушунтириш керак, шунда улар дарҳол мухолифат сафларига ўтадилар, табиий, агар аҳмоқ бўлмасалар.