Кундалик хабарлар - 26 February 2015
02:17Озорбайжонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Лейла Юнус яна 5 ой қамоқда қолади
Бир маҳаллар Озорбайжон Халқ Фронтининг Бош котиби вазифасини ҳам бажарган, ҳозир эса Тинчлик ва Демократия Институтининг директори бўлган Лейла Юнус 2014 йил 31 июлда, унинг эри Ариф Юнус эса кейинроқ, гўёки 1992 йилдан бошлаб, айниқса, 2002 йилдан кейин, Арманистон махсус хизматларига ҳарбий сир бўлган маълумотлар етказиб бериш ва арманиларнинг разведкасига ишлайдиган агентлар ёллаш айблари билан ҳибсга олингандилар. Аввал уч ойга, кейин бу муддат чўзилди. Шу кунларда Лейла Юнусни яна 5 ой қам...
01:18Сенсация: Буюбритания мусулмонлари сайлов олди манифести эълон қилдилар
Манифаст – давлат раҳбари, йирик давлат арбоби ёки бирон ташкилот номидан муҳим воқеа муносабати билан халққа эълон қилинган декларация, чақириқ каби ҳужжатдир. Буюкбритания мусулмонлари бу мамлакат парламентининг юқори палатаси – Лордлар Палатасига 23 февралда махсус меморандум йўллади, деб хабар беради рус ва инглиз тилларида Россияда иш олиб борувчи Islam-today (Ислом бугун) агентлиги. Аммо, Буюкбритания мусулмонлари номидан ким гапираётгани хабарда айтилмайди. Исломнинг бугуни ш...
- 22:06Тошкент ва Наманган вилоятларига янги миршаббошилар тайинланди
Бугунги “Постда” газетасида Ўзбекистон Ички ишлар вазири Адҳам Аҳмадбоевнинг буйруғи билан Тошкент вилояти ИИБ бошлиғи этиб, полковник Азиз Бобохўжаев ҳамда Наманган вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига Рустам Жўраевнинг тайинлангани хабар қилинди. Мазкур вилоятлар миршаббошилари ғайриқонуний фаолияти учун жавобгарлика тортилган ва бу ўринлар бўш қолганди. Шунингдек, вазир Сурхондарё вилояти ИИБга Равшан Абдуалимовни бошлиқ ўринбосари этиб тайинлади. Вазирлик хабарида Қарши шаҳар ИИБ, Кит...
21:34Қозоғистон ҳам Ўзбекистондан ўрнак олиб, “ҳалол” савдо белгисини истеъмолдан чиқармоқда
Қозоғистонда 1 мартдан бошлаб “Ҳалол” белгиси бекор қилинади ва унинг ўрнига “Адал” (“Одил”) белгиси жорий этилди. Бу ҳақда хбар қилган қозоқ матбуотига кўра, мусулмон диний хизматчиларининг ўзлари ўтган йилдаёқ маҳсулотларга “Ҳалол” ёзувини қўйишдан тўлиқ воз кечиш фикрини билдирганди. Бизнинг мусулмонларга қараганда бирмунча прогрессив бўлган қозқо мусулмонлари уюшмалари демократик мамлакатда бундай белги кулгили эканини аввалроқ тушунишган чоғи. Маълумотларга кўра, мамлакатда ишлаб чиқарил...
- 20:54ЕХҲТ Ўзбекистонда ўтган парламет сайлови бўйича ҳисоботини эълон қилди
Бир қатор маҳаллий матбуот нашрлари ЕХҲТнинг Ўзбекистонда парламент сайлови хулосалари ҳақида ёзди. ЕХҲТ гўё мамлакатда ўтган парламент сайловларини уюшқоқлик билан ташкил этилгани, сайловда шаффофлик таъминлангани, Марказий Сайлов Комиссияси томонидан сайловга техник жиҳатдан пухта ҳозирлик кўрилагани, ҳатто қамоқда сақлаш жойларида овоз бериш имконияти яратилганини олқишлаган. “Умуман айтганда, овоз бериш ва овозларни санаб чиқиш жараёни, миссия кузатувчиларининг фикрича, самарали ва шаффоф ...
- 20:33Пойтахтдаги интернет-кафелар кечки 9 дан сўнг бекилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра, эндиликда пойтахт интернет-кафелари соат 21 да ёпилиши керак. Бу талаб вояга етмаган шахсларнинг дарс вақтида ва кечаси ота-онаси ёнида бўлмаган ҳолатларда интернет клубларга қатнаши билан изоҳланмоқда. “Тошкент шаҳридаги Интернет тармоғи орқали ва компьютер хизматларини кўрсатувчи хўжалик субъектларининг фаолиятини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги қарор мазкур қарор чиқарилишидан аввал жамоатчиикнинг таклифлари ўрганилган, дейилади Тошккент шаҳар ҳокимлиги ма...
- 20:18Қозоғистонда муддатидан олдин президент сайлови 26 апрелга тайинланди
Нурсултон Назарбой ўзи раиси бўлган Қозоғистон Халқ Ассамблеясининг Кенгаши номини ишлатиб, муддатидан олдин президент сайлови тайинлаш ташаббусини ўртага ташлатганини 19 февралдаги хабаримизда эълон қилган эдик. Дарҳол бу ташаббусни ёппасига қўллаб-қувватлаш кампанияси бошланди. Ҳозиргина Нурсултон Назарбойнинг бу ишга нуқта қўйувчи Фармони эълон қилинди. Унга кўра, муддатидан олдин президент сайлови шу йил 26 апрелда бўлади. Нурсултон Назарбой нима сабабдан муддатидан олдин сайловга кетм...
19:08Ҳофиз Камолиддин Раҳимов оламдан ўтди
25 февраль куни асир намозида таниқли ҳофиз, Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов Наманганда тупроққа берилди. Ҳофиз 72 ёшда оғир хасталикдан сўнг вафот этди. Ҳофизнинг маъракасига жамоатчилик ва санъат арбоблари келишди. Камолиддин Раҳимов санъат ихлосмандларига “Наргиз”, “Келмаса нетай”, “Куйгай”, “Токай”, “Даҳр аро” ва бошқа ўнлаб қўшиқлари билан яхши таниш. У ўзининг классик мактабини яратган санъаткорлардан бири эди. У мустақиллик йилларида бошқа ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ сар...
- 01:39“КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ”НИНГ КЕКСА СИЁСИЙ МАҲКУМЛАРГА ШАФОАТИ ТЕГАДИМИ? (“Эзгулик” жамиятининг пресс-релизи - №7, 24.02.2015)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг миллий қонунчилик базасида пайдо бўлган хабарга кўра, “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурининг қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 50-моддасига ўзгартириш киритилади. Мазкур ўзгартиришга мувофиқ, Жиноят Кодексининг махсус қисмида жазо муддатини ўтаётган кексалар, яъни 60 ёшга тўлган фуқароларга нисбатан жазони ижро этиш чоғида енгилликлар берилади. Давлат дастури туфайли қонунчиликка киритилган ўзгартириш ...
- 23:16Норвегиядан депортация қилинган ўзбек қочқинларининг яқинлари Ўзбекистон ТВни судга берди
Бугун, 25 февралда фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтохур туманлараро судида “Ўзбекистон” телеканали устидан маҳкама бошланади. Норвегиядан депортация қилинган ва радикал диний оқимларга мансубликда айбланиб, узоқ йиллик муддатга озодликдан маҳрум қилинган фуқароларнинг яқинлари шаън ва қадр-қимматнинг топталиши юзасидан судга мурожаат қилишган. Даъво аризасига кўра, “Ўзбекистон” телеканали ўтган йилнинг 11 декабрида намойиш қилган “Хиёнат” фильмида Норвегиядан депортация қилинга...