27 February 2015
14:25 - Олимлар: Худонинг номи тилга олиниши одамларни хавфи бор хатти-ҳаракатлар қилишга ундайди. “Ҳаракат”: Бу хулоса мусулмонлар учун унчалик тўғри эмас

АҚШнинг машҳур Станфорд Университетининг олимлари Daniella M. Kupor, Kristin Laurin ва Jonathan Levav “Психология илми” журналида “Худонининг ҳимоясига ишонишми? Худони тилга олиш - хавфи бор бўлган нооддий хатти-ҳаракатлар эҳтимоллигини оширади” номли мақола эълон қилиб, ўз тадқиқотларининг натижаларини эълон қилишди. Натижалар мақоланинг номида ўз аксини топган.

Бу олимлар 900 киши билан тажриба ўтказишган. Экспериментда қатнашувчиларнинг ярмига Худо ҳақида кичкина бир матнни ўқитишган ёки улар билан Худо ҳақида қисқа суҳбат ўтказишган. Сўнгра 900 кишининг ҳаммасига иккита хатти-ҳаракатдан бирини танлашни таклиф қилишган.

Хатти-ҳаракатларнинг биринчиси соғлиқ учун хавф билан боғлиқ бўлиб, уни қилган одамга пул мукофоти бериш ваъда қилинади. Иккинчиси – ҳеч нарса қилмаслик ва мукофот олмаслик.

Натижа шундай: Қарор қабул қилишдан олдин Худо номини эшитганларнинг кўпчилиги хавфи бор хатти-ҳаракатни танлабди.

Олимларнинг фикрича, бу тажриба кўрсатмоқдаки, одамлар онг остида илоҳий кучлар борлигига ва турли ҳаётий ҳолатларда бу кучларнинг ёрдамига ишонишади.

Мақолада тажрибада қатнашган одамлар қайси динга мансуб эканлиги айтилмайди, дейди “Ҳаракат” мухбири. Аммо, катта эҳтимоллик билан тахмин қилиш мумкинки, бундай тажрибада мусулмонларнинг хатти-ҳаракатлари бошқача бўларди. Чунки, мусулмонлар онг остида Илоҳий кучга ишониш билан бир қаторда “Ҳамма нарса Оллоҳдан” эканлигига ҳам онг остида ишонишади. Демак, уларнинг кўпчилиги ҳар қандай шароитда “ҳеч нарса қилмаслик” йўлини танлайди, чунки, уларга кўра, Оллоҳ ҳамма керак нарсани ўзи қилади. Айнан шу сабабдан Ислом ҳукми тўла ўрнатилгандан кейин мусулмонлар ҳеч нарса қилмай қўйдилар, Ислом дунёсида ривожланиш тўхтади, Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ қисмига айланди.

Айни замонда, мусулмонларнинг онги остида Оллоҳнинг номини ишлатиб кетта ваъда берувчилар орқасидан кўр-кўрона кетавериш каби ибтидоий тушунча яратилган. Ислом уламолари тарафидан яратилган. Кейинчалик Ислом уламолари мусулмонларнинг шу ибтидоийлигидан фойдаланиб, дин орқасидан пул қилиш йўлига ўтиб олдилар. Бу ҳам қўшилиб, Ислом дунёсида ривожланиш ўрта асрлардаёқ бутунлай тўхтади.