27 February 2015
19:23 - Ўзбек мардикорларни ўрис мирашблари калтаклашмоқда
Бу ҳақдаги хабарни Москвадаги “Қочкинлик ҳуқуқи” лойиҳаси раҳбари, адвокат Надежда Ермолаева бир қанча оммавий ахборот воситаларига тарқатди. Хусусан, почта қутимизга келган рус тилидаги хабарда айтилишича, махсус топшириқларни бажарувчи ОМОН отряди полициячилари Москва остонасидаги Сахарово, қатор депортация марказларида меҳнат муҳожирларини калтакаланаётгани таъкидланади. Хусусан, кўпчилигини ўзбекистонликлар ташкил қилувчи марказларда тартиб ўрнатиш баҳонасида чақирлиган ОМОН отрядлари ҳуқуқсиз мигрантларни дўппослашмоқда.

- 25 февраль куни мен касбдошим Дарья Тренина билан бирга бу муассасага бориб, калтакланган 8 нафар одамни сўроқ қилдик. Аслида жароҳат олганлар сони жуда кўп – бу 8 киши бевосита бизнинг қарамоғимиздаги қочқинлар. Ёнимиздан калтакланган ва оғир аҳволда бўлганларни олиб ўтишди: ўзимизни фронтда юргандек ҳис қилдик: кимнидир қўли гипсланган, ёрилган боши бинтланган, оқсоқланиб кетаётган. Омончилар “оддий меҳнат муҳожирлари – булар яқинда депорт қилинади ва ҳеч кимга арз қила олмайди” деб ўйлаган кўринади, дейди адвокат хоним.

Сахароводаги депортация марказида дўппосланганлар орасида нафақат ҳуқуқсиз бесаноқ ўзбек мигрантлари, балки Страсбург суди ҳимоясидаги ўзбекистонлик Наби Раҳимов, Соҳиб Холиқов, Жавоҳир Эшонқулов, Авазбек Низомов, Олим Жалолбоев ва Раҳматулло Муҳаммадхўжаев сингари фуқаролар ҳам бор.

Ҳуқуқҳимоячиларини камситиш ниятимиз йўқ, аммо тушуниш керакки, бу каби воқеалар бундан буён камаймайди. Чунки, миллионлаб мардикорлар ҳуқуқий ҳимояланмаган ҳолда иқтисоди ёмонлашиб боаётган Россияда ишлашмоқда. “Бирлик” таклиф филганидек, Ўзбекистонда юрт ташқаричида яшашагва ишлашга мажбур бўлаётган ватандошларимизга ёрдам берадиган махсус вазирлик яратилиши керак. Мардикорлар Давлат Бюджетига яқин миқдорда Ўзбекистонга пул юбормоқдалар, уларни ҳимоя қилиш фақат миллий эмас, молиявий-иқтисодий ҳам масаладир.