07 April 2015
07:10 - Толибон раҳбари Мулла Умар оддий аҳмоқ, унинг ҳамкори Салой Мадамин оддий сотқин ҳаромийдир

“Америка Овози” радиосининг форсча хизматига асосланиб, Тожикистондаги Asia-Plus агентлиги тарафидан рус тилида ҳам тарқатилган хабарга кўра, Толибоннинг Интернет сайтида Мулла Умарнинг Толибонга раҳбарлик қилишга бошлашининг 19 йиллиги муносабати билан унинг биографияси эълон қилинибди. Мана унинг баъзи жойлари.

Мулла Умар 1960 йили туғилган. У 5 ёшлигида отаси оламдан ўтган. 8 ёшлигидан диний мадрасада ўқиш бошлаган. 1979 йили Совет қўшинлари Афғонистонга киргандан кейин, Мулла Умар жиҳодчиларга қўшилган. Энг севган қуроли танкларга қарши гранатомет RPG-7. 4 марта ярадор бўлган, бир кўзидан айрилган.

13 йиллик урушдан кейин Мулла Умар Кандохорда мадраса очди, 1994 йилда бир қатор ҳамфикрлари билан Толибон Ислом Ҳаракатини тузди. 1996 йили Қандохорга 160 уламони чақириб, уларнинг ҳузурида ўзини Афғонистоннинг исломий амири деб эълон қилди.

Маълумки, дейди “Ҳаракат” мухбири, кейинчалик Толибон Афғонистонда ҳокимиятни тўла қўлига олди. АҚШ бошчилигидаги Ғарб қўшинлари Афғонистонга киргач, Мулла Умар номаълум ерга қочиб кетган. У аллақачон оламдан ўтгани ҳақида тасдиқланмаган гаплар кўп.

Аммо, битта нарса аниқ, у аввал Афғонистонни, кейин бутун Ислом дунёсини ўрта асрларга қайтаришни орзу қилган оддий бир аҳмоқ.

Толибон эълон қилган биографияда борми-йўқми билмаймиз, аммо Мулла Умар бутун Афғонистонни ўз назорати остига олиш ҳаракатида бўлган йиллари, унга энг катта қаршиликни Мозори-Шарифда феълан ўзбеклар ҳокимиятини ўрнатган Абдурашид Дўстим кўрсатди. Аммо, ҳар доимгидек ўзбеклар ичидан хоинлар чиқиб, Абдурашид Дўстимни Толибонга сотишди ва Абдурашид Дўстим Тошкент орқали Анқарага қочиб кетишга мажбур бўлди. Толибон ўзбеклар яшайдиган минтақада ҳам ҳокимиятини ўрнатди. Аслида, Ўзбекистон Абдурашид Дўстимга ёрдам бериб, ўзбеклар ҳокимиятини сақлаб қолиши керак эди.

Абдурашид Дўстим Анқарага келган куни шу шаҳарда бўлган “Бирлик” Халқ Ҳаракати раиси Абдураҳим Пўлат ўша пайтдаги сафдоши Жаҳонгир Муҳаммад билан Абдурашид Дўстимни зиёрат қилди. Улар дўстларча суҳбатда бўлдилар.

Айнан ўша куни “Озодлик” радиосида чиқиш қилган ўша пайтдаги “Эрк” партияси раиси, “Бирлик”ни сотиш эвазига Ислом Каримдан совға сифатида олган 53-54 квартираларнинг номерлари пешонасига тамға қилиб туширилган ҳаромий Салой Мадамин Толибоннинг Мозори-Шарифни босиб олишини олқишлади. Радионинг аёл мухбири берган “Ахир Толибон келса бизга ҳам ҳижоб ўратадику?” саволига “Бу мусулмончиликнинг талаби, уни ҳамма бажариши керак” деб жавоб берди.

Кейинчалик Салой Мадамин Абдураҳим Пўлат тарафидан рад этилган Ўзбекистон Исломий Ҳаракати раиси Тоҳир Йўлдош билан яқинлашди, унинг таклифи билан Афғонистонга бориб, Мулла Умар ва Бин-Ладенлар билан учрашди. Тошкентдаги 1999 йил 16 февраль портлашларини ташкил қилишда Тоҳир Йўлдош билан бирга бўлди.

Хуллас, бир оғиз қилиб айтсак, Мулла Умар оддий аҳмоқ, Салай Мадамин эса оддий сотқиндир. У аввал “Бирлик”ни Ислом Каримга сотди, бир тепиб улоқтирилгандан кейин Мулла Умар ва Тоҳир Йўлдошларнинг хизматига ўтди. Ҳозир ким бир чақа пул берса, ўшанга хизмат қиладиган ҳаромийга айланган.

Расм аҳмоқ билан сотқин ҳаромий учрашган йиллари олинган.