07 April 2015
05:23 - Қримтатар тилидаги жаҳонда ягона ATR телеканалининг руслар тарафидан бекитилиши қораланмоқда, Турк давлатлари ҳам бунга қўшилиши керак
Аввалги хабарларимиздан маълумки, Қримда қримтатар тилидаги жаҳонда ягона бўлган ATR телеканали, у 1 апрелгача Россия қонунлари бўйича янгидан рўйхатга ўтмаганини баҳона қилиб, аслида, бу телеканал Қрим Россияга қўшилиб олишини тан олмаётгаин сабабли, руслар тарафидан бекитилган эди.

Москванинг бу иши Туркия ва АҚШ тарафидан қораланди. Туркия бу масаланинг тафсилотларини ўрганиш учун Қримга ўз делегациясини юбриш ниятини билдирди. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бундай делегация Украина ҳудуди орқали эмас, Россия орқали Қримга кириши кераклиги ҳақидаги ўз талабини қўйди.

Россия ташқи ишлар вазирлининг матбуот хизмати кеча махсус баёнот тарқатиб, яна ҳамма айбни Россия қонунлари бўйича рўйхатдан ўтиш учун ҳаракат қилмаётган телеканлга юклашга ҳаракат қилмоқда.

“Бирлик” Партияси ва “Ҳаракат” Агентлигининг фикрича, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Озорбайжон каби турк давлатлари Туркияга қўшилиб, Россиядан қримтатарларининг сўз эркинлиги ҳақларини паймол қилмасликка чақиришлари керак. Турк давлатларининг умумий овозигина Россияни турк халқлари билан ҳисоблашишга мажбур қилади. Ахир бир кун шундай бўлади ҳам.