06 April 2015
20:44 - Яна бир гуруҳ ўзбекистонлик Ямандан олиб чиқилди
Сўнгги 2 кунда Россия Федерацияси воситасида 60 дан ортиқ ўзбекистонлик Ямандан олиб чиқилган. Ямандаги Россия элчилиги воизи Тимофей Боковнинг ОАВга айтишича, бугун тонгда Санаа аэропортидан учирилган самолётда 159 йўловчи бор эди. Маълум бўлишича, уларнинг 47 нафари Россия фуқароси, қолганлари эса МДҲ давлатлари фуқаролари бўлишган.

Яманда юрган ўзбекистонликларнинг интернет, халқаро ташкилотлар ва ижтимоий тармоқлар орқали билдириган маълумотларига кўра, мамлакатдан чиқиб кетиш ниятида Россия элчихонаси рўйхатидан ўтган ва навбатини кутаётган ўзбекистонликлар сони бир неча юзни ташкил этади. Уларнинг кўпчлиги, Ўзбекистонда иш тополмасдан Яманда шифокорлик қилганлар ватандошларимиздир.