08 April 2015
07:29 - Ўзбекистонда суюлтирилган газ нархи ошди
6 апрель куни мамлакатда суюлтирилган газ нархи қарийб 30 фоизга ошди. Автомобилларга газ қуйиш шахобчалари бу ҳолди ҳукуматнинг суюлтирилган газга нисбатан қўшимча қиймат солиғини оширгани билан изоҳлашмоқда. Шу кунгача 1100 сўм бўлган суюлтирилган газнинг чакана нархи кечадан 1600 сўмга чиқди.

Кўпчилик суюлтирилган газ билан ҳаракатланувчи автомобиллар эгaлари бу воқеани оғриқли қабул қилишмоқда.
Таъкидаш керак, шу йилнинг февралидан метан газига ҳам қўшимча қиймат солиқлари 25 фоизга оширилган, яъни аввал литри 1000 сўм бўлган бу турдаги ёнилғи энди 1250 сўмдан сотилмоқда.