Кундалик хабарлар - 05 June 2015

  • 07:50Ғарб Россияга қарши санкцияларни 2016 йилнинг охиригача чўзмоқчи

    Россия Қримни босиб олгандан кейин “катта саккизлик” (G8) номли давлатлар коалициясидан отилгач, бу коалиция “катта еттилик” (G7) бўлиб қолганди. Булар - Буюкбритания, Германия, Италия, Канада, АҚШ, Франция ва Япония. 7 июнда Германияда бошланадиган G7 саммитида Россияга қарши киритлган санкцияларни 2016 йилнинг охиригача чўзиш ҳақида қарор олиниши кутилмоқда. Санкциялар рўйхати яна ҳам кенгайтирилиш мумкин. Шу муносабат билан турли давлат раҳбарларининг турли баёнотлари диққатга сазоворди...

  • 07:12Шоир Юсуф Жуманинг янги шеърларидан

      Абдулла Ориповга (ҳазил) Бир замон дегансиз Устози Акбар Шартми йўқ нарса деб бормоқ ўлимга. Хомсан, қора бола, пишиб муқаррар Бир куни қайтасан менинг йўлимга. Ҳаёт кимга тахту кимгадир тобут, Ҳаёт асосланган чексиз зулмга. Ҳамон Ҳақ йўлида турибман собит, Не бахт, Сиз келибсиз менинг йўлимга. 29 май 2015 йил * * * Мустабид қадим замонда Юртимда - Ўзбекистонда. Онангизни кўрсатардим Уч қўрғондан ҳар бир онда. Бадарға қилдингиз, эвоҳ, Хорижда бағри тилкаман. Кўрсатаман о...

  • 01:26Ўлиб бўлган ЕХҲТ Грознийдаги Қийноқларга Қарши Комитетни ҳимоя қилибди, қирғиз фашистлари ўзбекларни тирклайин ёққанда қаерда эди бу ЕХҲТ? Европага қочиб олган қалбаки ҳуқуқ ҳимоячилари қаерда? ББС, Озодлик ва Америка Овозидаги ўзбек ҳаромийлар қаерда?

    Чоршанба куни Чеченистоннинг пойтахти Жовҳарқалъа (аввалги нроми – Грозний) шаҳрида Қийноқларга Қарши Комитет офисига гўёки номаълум деб ҳисобланаётган одамларнинг ҳужуми уюштирилди. Табиий, бу номаълум одамлар – Чеченистоннинг раҳбари ҳисобланадиган, аслида, Путиннинг малайи бўлган хоин Рамзон Қодировнинг одамларидир. Провакацион ҳужум натижасида ҳеч ким ўлмаган ёки ярадор бўлмаган бўлса ҳам, Ғарб давлатлари, ва ҳатто Россиянинг Путин режимидан мустақил бўлган ахборот воситалари бу...

04 June 2015
  • 17:38Нурсултон Назарбой Остонада Четэллик Инвесторлар Кенгашининг мажлисини ўтказмоқда, Ислом Карим ва ҳукуматининг бундай нарсаларга ақли ҳам етмайди

    Қозоқларнинг расмий ахборот воситаси Казинформ бугун Нурслтон Назарбой Остонадаги Мустақиллик Саройида Четэллик Инвесторлар Кенгашининг навбатдаги мажлисини ўтказаётганини хабар қилди. Давлат раҳбари мажлисда четэллик инвесторларни Қозоғистондаги инвестиция имкониятларини диққат билан ўрганишга ва агросаноат соҳасига ҳам инвестиция қилишга чақирар экан, инвесторларга берилаётган афзалликлар (льготалар) агросаноатга ҳам тегишли эканини урғулабди. Унинг айтишича, четэллик инвесторлар 10 йилгач...

  • 14:23Баҳодир Ахмедов Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинлангани билан аянчли аҳволимиз ўзгармайди

    Президент Ислом Карим шу кунларда Баҳодир Ахмедовни Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири этиб тайинлади. У шу пайтга қадар мазкур вазирлик тизимидаги “Ўзбекнаво” гастрол концерт бирлашмаси раҳбари лавозимида ишлаб келган. Бу лавозимда 2013-14 йилларда шоир Минҳожиддин Мирзо ўтирган, бироқ ўзи йўқ етакчилик қобилиятини кўрсатолмагани сабабли вазирлик курсисидан четлатилган бўлиб, ўша пайтдан бери бечора Ислом Карим одам тополмаётгани сабабли, ўзбек халқи маданият ва...

  • 13:49Москвада ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди

    Россия ҳудудида жинойи жавобгарликдан қочиб юрган Ўзбекистон фуқароси Руслан Нодиров ҳибсга олинди. Нодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг босқинчиликка оид моддалари бўйича айбланган, 2013 йил май ойида уч нафар жинойи шериги билан Қарши шаҳридаги “Ўғилой” фирмаси омборхонаси ҳудудига кириб, қоровулни уриб-боғлаб, ташкилотга тегишли бўлган 6 миллион сўмдан кўпроқ мол-мулкни ўғирлаб кетган. Жиноий шериклари Қарши шаҳар суди ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинган, аммо унинг ўзи х...

  • 12:26Юсуф Жума: Миллатга мактублар

    Фуқаролар урушини тўхтатиш керак. Ҳар бир миллатнинг ўзидан бошқа дўсти йўқ! Ҳар бир миллатнинг ўзидан бошқа душмани ҳам йўқ! Энг кучли миллатнинг ҳам, энг ожиз миллатнинг ҳам қисмати шу. Миллат бирлиги, оқиллиги, жасурлиги миллатнинг ягона дўсти. Миллатнинг ноаҳиллиги, оғзи олалиги, жоҳиллиги, қўрқоқлиги - миллатнинг энг даҳшатли душмани. Бизда шундай. Биз деганда аслида бутун туркий халқларни тушунаман. Аммо ҳозир гап ўзимизнинг ўзбеклар ҳақида. Миллатнинг бугунки аҳв...

  • 02:53Тошкентда илон заҳрини пуллаётганлар ҳибсга олинди

    Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, Чилонзор тумани ИИБ ходимлари томонидан илон заҳрини ноқонуний равишда сотиш билан шуғулланган қашқадарёлик жиноятчи гуруҳ ҳибсга олинди. Тошкент шаҳар ИИББга кўра, фуқаро Шодмон Тўхтаев бошчилигидаги беш кишидан иборат жиноий гуруҳ Чилонзордаги 1-сонли шифохона беморларига илон заҳрини етказиб бериш билан шуғулланишган. Гуруҳ аъзолари Қашқадарёнинг турли ҳудудларидан тутиб келтирилган илон заҳрининг 1 граммини 60-90 АҚШ долларидан пуллашибди. Бу билан ула...

  • 02:07Фашистик Қирғизистоннинг Мустафо Жамлўғлига қарши қилган провакацияси ҳақида

    Қирғиз фашистлари туркчилик душмани эканликларини яна бир марта кўрсатиб, 2 июнда Бишкекга келган қримтатарларнинг миллий лидери, Украина Олий Радасининг депутати, Украина Президентининг қримтатарлари ишлари бўйича маслаҳатчиси, яъни бутун дунё танийдиган Мустафа Жамлўғлини аэропортдан шаҳарга чиқармасдан 3 соат ушлаб ўтирганлари ҳақидаги хабарлар бизга ҳам ўз вақтида маълум бўлган эди, дейди “Ҳаракат”нинг мухбири. Аммо, бу воқеа мураккаб замондаги тушунмовчиликларидан бири бўлса керак деган фик...

03 June 2015
  • 18:02Журналист ва ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов: Шифохонада ёзувчи Саломат Вафо билан учрашдим

    Бундан бир неча ой аввал ёзувчи Саломат Вафо ўзининг бир қатор қариндошлари уларнинг қиёфадошлари билан алмаштирилгани ҳақидаги шов-шувли баёноти билан ижтимоий тармоқларда ҳаммани ҳайратга солганди. Саломат Вафо бу баёнотни ўзи тарқатганини билганимиздан сўнг унинг гапларини СССР замонининг машҳур қизиқчиси Аркадий Райкиннинг Совет тузумини зимдан танқид қилган ҳажвий чиқиши билан муқояса қилиб, Саломат Вафо ҳам зимдан мавжуд тузумни танқид қилаётган бўлса керак деб, хабарларни кулгига бурганди...