04 June 2015
12:26 - Юсуф Жума: Миллатга мактублар
Фуқаролар урушини тўхтатиш керак.

Ҳар бир миллатнинг ўзидан бошқа дўсти йўқ!
Ҳар бир миллатнинг ўзидан бошқа душмани ҳам йўқ!

Энг кучли миллатнинг ҳам, энг ожиз миллатнинг ҳам қисмати шу.

Миллат бирлиги, оқиллиги, жасурлиги миллатнинг ягона дўсти.

Миллатнинг ноаҳиллиги, оғзи олалиги, жоҳиллиги, қўрқоқлиги - миллатнинг энг даҳшатли душмани.
Бизда шундай. Биз деганда аслида бутун туркий халқларни тушунаман. Аммо ҳозир гап ўзимизнинг ўзбеклар ҳақида.

Миллатнинг бугунки аҳволи маълум.
Ўзбекистонда тинчлик деб аталган фуқаролар уруши кетмоқда.
26 йилдан буён.

Битта мустабид - жоҳил, золим, ғайримиллат Ислом Каримов элни иккига бўлди.
Бир гуруҳга озгина сарқит бериб қўлига қурол, чекланмаган ёвузлик йўлини берди. Иккинчи оч, қуролсиз қисмидан бош кўтарганларни қирғинбарот қилдирмоқда.

Миллат бирлигини тиклаш учун энг аввало Ислом Каримовни йўқ қилиш керак!
Бунинг аниқ имкони борми?!
Бор ва битта!
Мухолифатми, йўқ!
Курашдаги мухолифат саноқли! Фақат демократик сайлов бўлса ғолиб чиқади, лекин бу ўртада бундай сайлов бўлмайди.

Дунёми?!
Йўқ! ! !
Дунё ўз ботқоғига ботиб ётибди. Дунё беэга!

Ягона имконият мавжуд давлат кучлари ичида, агар бор бўлса, бор деб умид этаман, миллатни ва юртни ўйлайдиган одамлар.

Талон бўлаётган юртни ўйланг!
Хор ва тарқоқ, дунё қулига айланган элни ўйланг!
Каримовни даф қилинг!
У ҳеч бирингга дўст эмас, чунки у миллат душмани.
Рим императори золим Калугани тўрт йилда йўқ қилганлар.
Нега сизлар 26 йилдан буён бир номуссизга қулсизлар!
Ахир қай биринг бехавф?!

Рустам Иноятовми?!
Йўқ!!!
Ундан Каримов 31 миллионни доимий нишонга олиб туришни талаб қилади. Иноятовнинг ўзининг бошини бесаноқ қуроллар нишонга олиб туради.
Бунга чек қўйиш керак!

Ҳокимиятни олиб эртага демократия қилинг демайман, юртни асранг, элга ёруғлик беринг, имкон беринг, қора меҳнати билан юртни ҳам, ўзини ҳам, давлатни ҳам гуллатади.

Украина Президентига қаранг. У бой одам, четда ялло қилиб яшаши мумкин эди. Нега бизнинг бойлар юртнинг элини ўйламайди. Ислом Каримов Алишер Усмоновнинг жиянини ўлдирди. Алишер Усмонов тўю байрамларда ялло қилиб юрибди. Унга чопон кийдирган Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳам сирли ўлдирилди.
Алишер Усмоновнинг дасти узун элу юртга чўзса бўлмайдими?!
Каримов Алишер Усмоновни ҳам бир ёқлик қилишни ўйлаётган бўлиши бегумон.

Техника ривожланган бугунги замонда давлатлар халқлардан беҳад қудратли бўлиб кетди. Энг кучсиз давлат ҳам ўз халқини қириб ташлашга қодир. Бу инсоният фожеаси.

"Отбозар" турмаси жаллодлари “Ота учун сенинг оилинг нима, керак бўлса 27 миллионни қириб ташлаймиз, кучимиз етади, етмаса Россия бор, Хитой бор, дунё бор” деб айтгандилар.
Афсуски улар тўғрисини айтгандилар. Наҳотки ҳамманг шундай зомбилардан, манқуртлардан бўлсанглар!
Кўзингизни очинг!!!

Путин табриклайдими, Обама табриклайдими, мустабид Ислом Каримов ноқонуний Президент - Террорчи!

Юртни элни терроризмдан озод этинг.
Ватанни бир хоинга инъом этиб яшаш жиноят!!!

28 май 2015 йил