04 June 2015
13:49 - Москвада ўзбекистонлик жиноятчи қўлга олинди
Россия ҳудудида жинойи жавобгарликдан қочиб юрган Ўзбекистон фуқароси Руслан Нодиров ҳибсга олинди. Нодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг босқинчиликка оид моддалари бўйича айбланган, 2013 йил май ойида уч нафар жинойи шериги билан Қарши шаҳридаги “Ўғилой” фирмаси омборхонаси ҳудудига кириб, қоровулни уриб-боғлаб, ташкилотга тегишли бўлган 6 миллион сўмдан кўпроқ мол-мулкни ўғирлаб кетган.

Жиноий шериклари Қарши шаҳар суди ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинган, аммо унинг ўзи халқаро қидирувга берилган эди. Эндиликда Нодиров Ўзбекистонга экстрадция қилинади.