05 June 2015
07:12 - Шоир Юсуф Жуманинг янги шеърларидан

 


Абдулла Ориповга
(ҳазил)

Бир замон дегансиз Устози Акбар
Шартми йўқ нарса деб бормоқ ўлимга.
Хомсан, қора бола, пишиб муқаррар
Бир куни қайтасан менинг йўлимга.

Ҳаёт кимга тахту кимгадир тобут,
Ҳаёт асосланган чексиз зулмга.
Ҳамон Ҳақ йўлида турибман собит,
Не бахт, Сиз келибсиз менинг йўлимга.

29 май 2015 йил

* * *

Мустабид қадим замонда
Юртимда - Ўзбекистонда.
Онангизни кўрсатардим
Уч қўрғондан ҳар бир онда.

Бадарға қилдингиз, эвоҳ,
Хорижда бағри тилкаман.
Кўрсатаман онангизни
Ҳар дамда Америкадан.

26 май 2015 йил

* * *

"Битта юлдузинг бор, асра халқ...
Андижонда ўзимизнинг ота ўзимизникини урди, тўғри қилди, йўқса Сурия бўлиб кетарди..."
Юлдуз Усмонова

Элга эмас сенга ота
Золим, мунофиқ, ўғри.
Юлдуз, келар юлдузингга
Отанг юлдузи тўғри.

Қўли билан қонли қўлин
Бўларди қисиб юрсанг.
Бир жинсли жуфтлик бўлар
У билан даврон сурсанг.

Ноэр отанг эрман кўр деб
Кўтарар бир аскарни.
Эр бўлдими ҳар бир қизи
Кўтариб минг лашкарни.

Ён олганда ҳам фақат
Отангникини олдинг.
Тилга олганда ҳам дард
Отангникини олдинг.

Унут. Сенга шоҳдан ўзга
Мен қандоқ бефарқ қолай.
Улус онангку, ёдинггга
Онажонингни солай.

Зинҳор элни урмасин, айт
Бас, бошсиз кесмасин бош.
Йўқса ҳисоб китобим бор:
Уч қизи бўлар кундош.

29 май 2015 йил