Кундалик хабарлар - 09 June 2015

  • 22:34Хорижга чиқишга таъқиқ бор-йўқлигини Адлия вазирлиги сайтидан билиш мумкин

    Адлия вазирлигининг сайтида Ўзбекистондан чиқиш таъқиқланган қарздорларнинг интерактив маълумотлари жойлаштирилди, деб хабар қилди маҳаллий веб нашрлар. Вазирликнинг Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятининг моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш Департаменти ўзининг suddep.uz сайтидан маълумот олиш учун тегишли сатрларга фуқаро ўзининг исми, шарифи ва отасининг исмини киритиши зарур. Хорижга чиқмоқчи бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бирор-бир қарздорликларининг борли...

  • 22:01Ўзбекистон қонунбузар мамлакатлар орасида етакчилардан бири, тожиклар режимидан бошқа нарсани кутиб бўлармиди?

    “The World Justice Project” деб номланган ташкилот Ўзбекистондаги қонун устиворлиги билан боғлиқ вазиятнинг ўтган йилгига нисбатан ёмонлашганини таъкидлаган. Ташкилотнинг дунё мамлакатларидаги қонун устиворлигига оид бу йилги ҳисоботида мамлакатимиз 102 давлат орасида 81-ўринда ыолган. Щтган йили 73-чи щринда эдик, демак, 8 поғона пастга тушибмиз. Ўзбекистон 65-ўриндаги Қозоғистон ва 74-ўриндаги Қирғизистондан ҳам анча пастда. Мамлактимиздан Ислом Карим раҳбарлигида тожиклар режими ҳукмронли...

  • 13:45Туркиянинг янги ҳукумат қуриш бош оғриғи

    Якшанба куни бўлиб ўтган парламент сайловларнинг узул-кесил натижаларига кўра, 550 ўринлик Олий Мажлисга кирган 4 та партиянинг депутатларини сони ҳам маълум бўлди: АТП - Адолат ва Тараққиёт Партияси – 258 ЖХП - Жумҳурият Халқ Партияси – 132 МҲП - Миллиётчи Ҳаракат Партияси – 80 ХДП - Халқларнинг Демократик Партияси – 80 АТП якка ўзи ҳукумат тузолмайди. МҲП ва ХДП раҳбарлари АТП билан коалицияга кирмаликларини эълон қилдилар. Сўлчиларнинг ЖХПси ҳали очиқ фикр билдиргани йўқ, аммо...

  • 07:43Ўзбекистонда шу ҳам хабар: Венгриянинг янги элчиси Тошкентда иш бошлабди

    Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил Москвадаги резиденциясига эга Венгриянинг Ўзбекистонга қайта тайинланган элчиси Янош Баллуни қабул қилди. Элчи Ўзбекистон Республикаси Президентига йўлланган ишонч ёрлиқларини топширган. Бўлиб ўтган суҳбат давомида турли соҳаларда, жумладан, Ўзбекистон-Евроиттифоқ йўналишидаги икки томонлама ҳамкорлик ҳолати ва ривожлантириш истиқболари муҳокама этилган. Шунингдек, ўзаро манфаатли бўлган айрим минтақавий ва халқаро масалалар бўйича фи...

08 June 2015
  • 21:46“Катта еттилик”нинг Германиядаги йиғилиши битди, пичоққа илинадиган янгилик йўқ

    “Катта еттилик” ҳам деб аталадиган G7 саммитини камситиш ниятимиз йўқ. G8 дан Россия ҳайдалгандан кейин G7 га айланган мамлакатларнинг раҳбарлари Украинадиги воқелар туфайли доимий алоқада бўлиб туришди, кўплаб икки томонлама учрашувлар бўлди, Россияга қарши якдиллик билан кураш олиб борилди. Отдан тушиб бўлган бўлса ҳам эгардан тушгиси келмаётган Владимир Путин аянчли аҳволди. Германияда кеча ва бугун ўтказилган G7 саммитида Россияга қарши санкцияларни давом эттиришга, ҳатто уларни...

  • 20:33Туркманбоши-2 Ўзбекистон Режимбошиси билан кўришиш учун кузда Тошкентга келади

    Шу йилнинг куз ойларида Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад бошчилигидаги давлат делегацияси Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар тарқатган. Яқинда Тошкентга келиб кетган вазир Мередов иккала режим раҳбарларининг учрашуви, унинг кун тартибига оид масалаларни келишиб кетган бўлса керак. "Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов 2015 йилнинг кузида Ўзбекистонга сафар уюштиради", дейилади Туркманистон ТИВ матбуот хизмати хабарида. Туркманл...

  • 19:41“Эзгулик” раҳбари Васила Иноят Варшава анжуманида сиёсий ҳуқуқларни дастаклади!

    Жамиятнинг бугун тарқатилган пресс-релизида айтилишича, шу йилнинг 1-3 июнь кунлари Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти Польша пойтахти Варшавада демократия ривожида ноҳукумат ташкиотларнинг ўрнига бағишланган муҳим конференция ўтказди. Дунё мамлакатлари ҳукуматлари, халқаро ташкилотлар ва ноҳукумат тузилмалари вакиллари иштирок этган анжуман замонавий жамиятларда фуқаролик жамияти вакиллари ва ноҳукумат ташкилотларининг ўрни, уларнинг муаммо ва истиқболи масалаларини муҳокама қилди. М...

  • 19:06Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти делегацияси Тошкентга келди, унинг раҳбари Ислом Карим ва Абдулазиз Комил билан учрашди

    Рсмий хабарга кўра, бугун Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ва Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил мамлакатимизга ташриф буюрган Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти бош котиби Ияд Амин Мадани бошчилигидаги делегация билан учрашган. Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ИҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уларни янада чуқурлаштиришнинг устувор йўналишлари ҳамда бугунги кунда 57 та давлатни бирлаштирган ташкилотда мамлакатимизнинг иштироки муҳокама қилинибди. Музокараларда ташкилотга аъзо давлатлар Таш...

  • 18:35Атом энергияси бўйича халқаро агентлик мутахассислари Ўзбекистонга келишди

    Кеча Бош қароргоҳи Венада жойлашган Атом энергияси бўйича халқаро агентлик экспертлари тадқиқот реакторларидан ядровий ëнилғини чиқариш бўйича тажриба алмашиш мақсадида Самарқандга келди. Ўзбекистон Фанлар академияси матбуот хизматига кўра, уч кунлик анжуман давомида қатнашчилар агентликнинг юқори даражада тўйинтирилган урандан фуқаролик соҳасида фойдаланишни имкон қадар камайтириш¸ бундай урандан фойдалангач¸ уни ишлаб чиқарган мамлакатга қайтариш ташаббусини муҳокама қилишади. Меҳмонлар Са...

  • 18:24Ўзбеклар ошхўрлик иллатини дунёга ёйишмоқчи

    3 кун аввал Москвада бошланган “Палов культи” марафонида биринчи ўринни Соҳибжон Улуғов ва “Караван чайхана” ошпазлари эгаллабди. Дорогомилово бозорига келиб, 200 рубль эвазига ош еган ошхўрлар ўзбекларни кўкка кўтаришди, уларнинг паловни олқишлашди. Ошпазлик марафони эса ёз ойларида Россия пойтахтининг бошқа бозорлари ва шаҳарларида ҳам ўтказилиши кутилмоқда. Асли фарғоналик бўлган мусобақа ташкилотчиси ошпаз Ҳаким Ғаниев йиғилган маблағ тўлиқ хайрия ишларига сарфланишини билдирган. Тахмин ...