23 November 2011
08:22 - Туркиянинг энг бой 100 одами/оиласи эълон қилинди, Ўзбекистонда қачон қилинади?
Бу 100 кишининг умумий бойлиги 216 млрд доллар экан.

Бизнинг ўқувчиларимиз учун Туркия бойларининг исмлари таниш эмас. Шу сабабли бу рўйхатдаги исмлардан ҳам кўпроқ, рўйхатнинг структураси қизиқ.

Бойлиги 8 миллиард доллардан кўп бўлган биргина оила бор экан, бу - Кўч оиласи.

6-8 миллиард бойлиги бўлганлар 7 киши. 16 кишининг бойлиги 4-5 миллиард ўртасида.

1,5-2 миллиардлик бойлиги бўлган 47 киши бор. 28 киши/оила 500-750 миллионлик бойликка эга. Умумий миллионер-миллардерларнинг рўйхати берилмаган, аммо бундайларнинг сони 9 минг (!) атрофида экан.

Аҳолисининг сони билан Туркиядан 2,5 баравар кичик бўлган Ўзбекистонда қанча миллионер, қанча миллиардер бор? Расман биронта бундай одам йўқ. Норасмийлар ҳақида маълумот йўқ. Давлатниннг қонуний бюджетига доир биронта рақам эълон қилинмайдиган Ўзбекистонда миллионер ва миллиардерларнинг сонини билишга ҳаракат қилиш ақлсизлик бўларди. Шу сабали осонроқ саволлар устида ўйлайлик: Миллионер ва миллиардерларнинг бойлиги расман рўйхатга олинмаган мамлакатниннг келажаги қандай бўлиш мумкин? Бу саволга жавоб бериш учун фолбин бўлиш ҳам керак эмас – бундай мамлакатнинг келажаги йўқ.