23 November 2011
07:18 - Кеча Dow Jones бироз барқарорлашди, АҚШ Конгрессининг Супер комитети компромисга тайёрлигини кўрсатибди
Кеча АҚШ фондлар бозорида нисабатан осойишталик ҳукм сурди. Dow Jones индекси бор-йўғи 54 поғонага тушиб, 11494 да тўхтади.

Ўтган куни ўпирилган Dow Jones индексининг кечаги нисбий барқарорлиги АҚШда давлат бюджети дефицитини камайтириш ва солиқларни ошириш масаласида республикачилар ва демократлардан иборат Конгресснинг супер комитетида компромис аломатлари пайдо бўлганининг натижаси эмиш.

Аслида, бу навбатдаги баҳона бўлса керак. Жаҳон бўйлаб молиявий-иқтисодий кризис давом этмоқда. Ҳеч шубҳасиз, кризис битмоқда, аммо ундан чиқиш зиг-загли йўлдан бўлади. Тушиш-чиқишларнинг асл сабабини аниқлайдиган назариялар ҳали йўқ.