23 November 2011
00:31 - Россияда ҳамюртларимиз узоқ муддатли қамоққа ҳукм қилинган
Бир қанча оммавий ахборот воситалари Санкт Петербург прокуратураси қошидаги тергов қўмитасига иқтибосан бу ҳақда ёзмоқда. Маълум бўлишича, Чинали Сопуев, Улуғбек Борошов, Козим Ҳолиқов, Зафар Ваҳобовлар босқинчилик, ўғирлик каби қатор жиноятларда айбланиб, 13 йилгача бўлган қамоқ жазоларига ҳукм қилинган. Орасида тожикистонликлар ҳам бўлган ҳамюртларимиз ўрисларни тунаган, зўровонлик билан уларнинг пул ва қимматли бойликларини қўлга киритишган.