22 November 2011
23:50 - Ўзбекистонда мобиль телефонларга хизмат кўрсатиш нархлари ошади
Мамлакатда мобиль алоқа васвасасига йўлиққан аҳоли орасида бу хабар совуқ кутиб олинди. Бирданига икки йирик мобиль алоқа оператори МТС ва UCell компаниялари янги йилдан тариф режалари қимматлашинини эълон қилди. Ҳаводан пул қилаётган операторларни нима жин урди, билмадиг-у, мамлакат ичида қарийб 17 миллионга яқин абонентларига эга уяли алоқачиларнинг корчалонлар орасидаги хўжайинларининг чўнтаги қаппаядиган бўлди. Таърифлар атиги ярим сентга оширилиши айтилаётган бўлса-да, бу хабар оғриқли қабул қилинмоқда.