22 November 2011
01:08 - Қоҳирадаги Таҳрир майдонида ўлган намойишчиларнинг сони 33 га чиқди
Кеча Миср пайтахтида яна Қоҳира майдонини тўлатган намойишчилар Ҳусни Муборак қулатилгандан кейин ҳокимиятни қўлга олган ҳарбийлардан тезроқ ҳокимиятни қонун бўйича сайланганларга беришни талаб қилишди. Аввалига майда-чуйда талаблар ўртага отилди, аммо тезда асосий талаб ҳарбийларнинг ўзига қарши бўлиб кетди. Намойишчиларга қарши куч ишлатган полиция ва армия кучлари билан тўқнашувларда 33 киши ўлгани маълум бўлди.

Маълумки, 29 ноябрь куни бу мамлакатда парламент сайловлари бошанади Анчагина мураккаб бўлган сайлов - бир неча босқичлидир. Нима учун намойишчилар сайловгача қолган озгина вақтни ҳам кутишни истамаётганларини тушуниш қийин.

“Ҳаракат” агентлигиги мухбирларининг уюшган мухолифат ташкилоти, таниқли лидерлар бўлмаса, тўда ҳолидаги намойишлардан, ҳокимият ағдарилишидан фойда бўлмайди маъносидаги фикрлари тўғри эканлиги яна бир марта исботланмоқда.