22 November 2011
00:00 - Собиқ Адлия вазири Равшан Муҳитдинов ҳибсга олинган
Кеча тушдан сўнг Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи Равшан Муҳитдинов уйидан Тошкент шаҳар прокуратурасига чақиртирилган ва шу ернинг ўзида ҳибсга олинган. Унинг Тошкент шаҳар ИИББнинг тергов изоляторида сақланаётгани айтилмоқда. Унга пора олиш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиб айби қўйилиши мумкин. Собиқ Адлия вазири, Президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси бўлган бу одам шу йилнинг 21 сентябрида вақтинчалик Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Лекин унинг ишга чиққан кунидан чиқмаган куни кўп бўлган. Яъни унинг ҳукми аввалроқ ўқилганга ўхшайди, дейди мухбиримиз.