21 November 2011
21:04 -
Қора бозорда долларнинг курси кўтарилишда давом этмоқда
Бугун пойтахтдаги валютафурушлар АҚШ долларини 2710 сўмдан (100 АҚШ доллари - 271 000 сўм) харид қилишга бошлашди. 1994 йилда зарб қилинган миллий валютамиз қадрсизланишда энг юқори кўрсаткични қайд қилди. Расмий курс бўйича 1 АҚШ доллари 1776 сўм 59 тийинни ташкил этаркан, инфлация миқдори кутилганидек тўхтовсиз ошиб бормоқда. Қаранг, расмий курс билан бозор курси орасида 1 минг сўмча фарқ бор.