19 November 2011
07:24 -
Фондлар бозорида охирги икки ойнинг энг ёмон ҳафтаси тугади, ҳамма умид кейинги ҳафтада

Бундай тушишнинг сабаби сифатида Европадаги беқарорликдан ташқари АҚШнинг ўзида давлат бюджети дефицитини камайтириш ва солиқларни ошириш масаласида республикачилар ва демократлар келишолмаётгани айтилмоқда. Келаётган ҳафта икки партия вакилларидан тузилган комитет бу хусусда қарор чиқариши керак. Табиий, Конгресс бу келишилган қарорни албатта тасдиқлайди.
Хуллас, Dow Jones индексининг яқин келажагини шу комитетининг қарори белгилайди. Ҳар ҳолда экспертлар шундай дейишмоқда.