19 November 2011
04:12 - Ташқи ишлар вазирлигида Британиянинг ҳарбий мулозими билан мулоқот ўтди
Бугун Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Буюк Британия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи ўринбосари генерал-майор Грэм Ховард билан мулоқот ўтди. Расмий хабарларга кўра, тарафлар ўзаро муносабатлар хусусида сўзлашган, минтақавий ва халқаро аҳамиятга эга масалаларда фикр алмашилган.