18 November 2011
13:27 -
Украинада янгилик – парламент аъзоларининг ярми бир мандатли округлардан сайланади
Кеча бу мамлакатнинг парламенти Олий Рада сайлов системасини ўзгартирди. Шу пайтгача парламент аъзоларининг юз фоизи партиявий рўйхатлар бўйича сайланар эди. Энди депутатларнинг 50 фоизигина партиялар рўйхати бўйича, қолган 50 фоизи бир мандатли округлардан сайланади.
Олий Радада 450 нафар депутат бор, демак, энди уларнинг 225 нафари партиялардан, қолган 225 нафари бир мандатли округлардан сайланади. Бундан ташқари, партияларнинг парламентга кириши учун қўйилган 3 фоизли тўсиқ 5 га чиқарилган.
Ҳақиқий демократик давлатларда депутатларнинг фақат партия рўйхатларидан сайланиши ёмон эмас. Аммо, нодемократик давлатларда, маслан, Ўзбекистонда, депутатларнинг фақат партиялар рўйхати орқали сайланиши - мухолифатнинг йўлини тўсиш учун воситадир. Ҳукумат мустақил партияларни рўйхатдан ўтказтирмайди ва уларни сайловда қатнашишига йўл бермайди.
Украинада партияларни рўйхатга ўтказиш масаласида ҳеч қандай муаммо йўқ. Шу сабабли, сайлов системасидани бу ўзгариш нима сабабдан қилинганини тушуниш қийин.
УНИАН агентлигининг хабарида ҳам сайлов системасига киритилган янгликнинг сабаблари муҳокама қилинмайди.