18 November 2011
08:22 -
Кеча Dow Jones яна тушди, сабаблар кўп

Кеча ҳам, турли хабарлага кўра, юзлаб, балки, минглаб кишининг иштиркидаги намойиш давом этди. Полиция билан тўқнашувлар бўлди, тахминан 100-200 киши ҳибсга олинди. Намойишчиларнинг фикрича, молиявий кризиснинг оғирлиги оддий одамларнинг елкасига юкланмоқда.
Аммо фондлар бозорида ҳали ҳам барқарорлик йўқ.. Кеча Dow Jones яна 135 поғанага тушди, энди унинг қиймати 11771 га тенг. Асосий сабаб сифатида евро зонадаги беқарорлик айтилар экан, Юнонистон ва Италиядан кейин Испаниянинг ҳам номи тилга олина бошлади.
Кўринишидан, Уолл Стритнинг ўзи ҳам, намойишчилар каби, кризисдан чиқиш йўлини билмайди.