15 November 2011
02:54 - Брюсселда ЕИ ва Ўзбекистон мулозимлари учрашди
Бугун Европа Иттифоқига раислик қилаётган Польша Ташқи ишлар вазири Радослав Сикорский Ўзбекистон ҳукумати делегациясини қабул қилган. Ўзбекистон-ЕИ ҳамкорлик кенгаши доирасидаги навбатдаги учрашувда мамакатимиз томонидан Ташқи ишлар вазири Элёр Ғаниев, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Равшан Ғуломов ҳамда Адлия вазири Ниғматулла Йўлдошевлар иштирок этган.

Учрашувда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди, деб хабар қилган ISRIA интернет нашри.

Маълумки, ўтган йили “Бирлик” Партияси раиси ўринбосари Пўлат Охун раҳбарлигидаги ўзбек демократик мухолифатининг ҳайъати Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашиб, Ўзбекистондаги аҳвол ҳақида тўла маълумот беришган эди. Бугунги учрашувда мухолифатчилар кўтарган масалалар ҳам муҳокама қилинган бўлса ажаб эмас.