15 November 2011
03:19 - Россия-Тожикистон муносабатлари нимага ёмонлашди?
Бўлган воқеанинг ташқи кўринишини тушуниш қийин, аслида, керак ҳам эмас. Нимамиш, Бошқа бир давлатда рўйхатдан ўтган қайсидир бир рус ширкатига оид учоқларни арендага олган бошқа бир рус ширкати яна қандадир ширкатлар воситасида америкаликларнинг юкини Афғонистонга ташиган эмиш. Шу учоқлардан бири тушуниб бўлмайдиган сабаблар билан Тожикистон ҳудудига инишга мажбур бўлибди ва учоқ билан учувчилари ёки бир учувчиси ҳибсга олиниб, охир-оқибатда 8 йилга қамалибди. Нима учун қамалагани ҳам тушуниш қийин, аслида, керак ҳам эмас.

Муҳим бўлгани, руслар Президент Медведев ва Бош вазир Путин бошчилигида катта дод-вой уюштиришаётгани, Россияда ишлаётган юзлаб тожик мардикорлари ушланиб, депортация қилишга тайёрланаётгани. Тожик мардикорларини бундан буён Россияга киритмаслик ҳақида ҳам талабалар бўлмоқда, Табиий, жамотчилик тарафидан бўлмоқда, тўғрироғи уюштирилмоқда. Нимага?

Ҳеч шубҳа йўқки, бу учоқлар рус КГБсиники, учувчилар рус кегэбичиларидир, улар америкаликларга қарши жосуслук ишлари олиб боришган, америкаликлар тарафидан фош этилиб, Афғонистоннинг ёрдами билан Тожикстонда қаматилишган. Руслар бу учоқлар ва ўз агентлари америкаликларнинг қўлига тушиб қолишидан қўрқиб, тожикларга босим уюштиришмоқда. Ҳеч шубҳа йўқки, бу ўйинни сўнги босқичини руслар ютади. Учоқ ва учувчилар тез кунларда русларга қайтариб берилади. Ёпиқ қозон ҳамма тарафларнинг розилиги билан ёпиқлигича қолади. Ҳозирча қолади. Вақти келиб ҳамма нарса очилади.