11 November 2011
16:28 -
Тошкент вилоятида яна 13 диндорнинг қамалиши билан боғлиқ иддаолар асосланмаган
Мустақил Ҳуқуқ Ҳимоячилари Ташаббус Гуруҳи номидан тарқатилган хабарда айтилишича, бундан бир йилча аввал, аниқроғи, 2011 йил 4 январда Тошкент вилоят суди 13 нафар диндорни 5-7 йилга озодликдан маҳрум қилгани ҳозиргина маълум бўлибди. Уларга Жиноят Кодексининг “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ва бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, унинг ишида иштирок этиш, уни бошқариш” моддаси бўйича айблар қўйилган, улар қийноқлар остида айбларига иқрор бўлишган эмиш.
Ўзбекистондаги репрессив режимни ҳеч оқлаш ниятимиз йўқ бўлган ҳолда шуни айтиш керакки, тарқатилган хабардаги таҳлиллар ҳам ҳеч қандай фактларга асосланмаган. Қолаверса, қамалганларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нияти борлиги ҳам айтилмаган. Шунчаки хабар. 12 диндор фақатгина диндор бўлгани учун қамалгани ҳақидаги иддаога эса ҳеч ким ишонмайди.
Сайтимизда аввалари ҳам айтилган фикрни такрорлаймиз: кўпчилик ўзбек ҳуқуқ ҳимоячилари фақат хабар тарқатиш эмас, ҳуқуқ ҳимоячилиги билан ҳам шуғулланишни бошласалар, масалан, “Эзгулик” жамиятидан ўрганиб, фаолиятларининг самарадорлиги кескин ортарди Аммо, бунинг учун ишлаш керак-да!