11 November 2011
02:40 - Ҳожи Нажиб: “Хайратондан поезд ўтса, ҳайрон бўлманг!”
Афғонистоннинг Хайратон шаҳар ҳокими Ҳожи Нажиб ўзбекистонлик тўмирйўлчилар томонидан сўнгги бир йилда қуриб битказилган темир йўлининг ишга тушишини эълон қилди. Хайратонни Мозори Шариф билан боғловчи темир излар бу мамлакатдаги илк темир йўл бўлиб, у ишга тушгач Ўзбекистон томони афғонларга ундан фойдаланишни ўргатади. Уч йилдан сўнг эса магистрал йўл назорати бутуналй афғонистонлик мутахассислар ихтиёрига ўтади.

Темир йўлни урган Ўзбекистон томони бу йўлдан 3 йил давомида тижорий мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқига эга. Темир йўлнинг буюк бобокалонимиз Навоий ҳазратларининг она шаҳри Ҳиротга қадар узайтирилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Осиё тараққиёт банкининг 150 миллион АҚШ долларига тенг кредити ва Афғонистон ҳукуматининг 15 миллон долларлик маблағи эвазига қурилган.