11 November 2011
01:34 - Довруқли “Фотон” энди шаҳар марказидан қувилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг махсус қарори чиққан. Узоқ йиллар пойтахт марказини банд қилиб келган “Фотон” конструкторлик бюроси ва “Кварк” илмий-ишлаб чиқариш мажмуаси энди ўз ўрнини Тошкент Халқаро Весминстер Университетига бўшатиб беради. Тошкентнинг қоқ марказини кесиб ўтувчи Моварауннаҳр кўчасида Вестминстер университетининг ўқув бўлимлари қурилади.

“Фотон”нинг қай манзилга йўл олиши ҳозирча номаълум, дейди мухбиримиз.