11 November 2011
00:13 -
Россияда тирикчилик қилмоқчи бўлган муҳожир ўрис тилидан имтиҳон топширади
Бу жараённинг асосан ўзбекларга тегишли эканини кўпчилик фаҳмлаётган бўлса керак, дейди мухбиримиз. Янги йилнинг илк куниданоқ амалга кирадиган рус тили имтиҳонлари хусусида Россия Федерал Миграция хизмати раҳбари Константин Ромадановский маълум қилган.
Ўрис тилидан имтиҳон топшириш жараёни турли доираларда турлича фикрлар уйғотмоқда. Айримлар рус тили бўйича имтиҳондан ўтган муҳожирнинг ўрис жамиятига тезроқ мослашиши, ўз ҳуқуқларини талаб қилиши осонлашишини айтмоқда. Мигрантларнинг Россиядаги “Умид” жамияти раҳбари Алижон Ҳайдаров эса бу жараённинг миграция идораларидаги чўталбозлик ва порахўрлик тенденциясини кучайтиришини айтмоқда.