10 November 2011
22:26 -
Айримлар қурбонлиқ маросимларидан норози, Исломда ислоҳотлар замони келдими?
Бу ҳақда ўрисларнинг Регнум ахборот агентлиги хабар қилди. Мамлакатимиздани ноҳукумат ташкилотларидан бири бўлган "Эколенд" табиатни муҳофаза қилиш жамияти раҳбари Егор Перепелиев Ҳайит кунлари ҳайвонларнинг қурбонликка келтирилганидан норозилигини билдирибди. У Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолисидан бу борада бир қанча шикоятлар тушганини ҳам қистириб ўтган. Унинг таъкидича, кўпқаватли уйлар олдида сўйилаëтган қўйлар болалар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.
Экологларнинг айрим фикрларида жон бор, дейди мухбиримиз, қурбонлик келтирилган қўй-эчкиларнинг ичак чавоқлари тегишли тарзда йўқ қилинмаслиги, унинг оддий ахлатхоналарга ташланиши ҳақиқатан ҳам хунук ва антигигеник ҳолдир. Тошкентнинг Ҳамза туманида яшовчи фуқаро А. Ташановнинг айтишича, унинг ўзи кўп қаватли уй атрофида қўшниларнинг қурбонлиққа келтирилган 3 қўйини сўйиб берган. Ҳамма нарса санитария қоидалари доирасида қинган. Ўрис ва корейс миллатига мансуб қўшнилар ҳам маросим бошида туриб, кейин қурбонликларни баҳам кўришган.
Аммо, мусулмонларнинг қурбонлик удумига қарши чиқаётган бошқа фундаментал қараш ўзбекларнинг ўзида ҳам шаклланиб келмоқда. 21 асрда миллионлаб ҳайвонларнинг сўйилиши жоҳиллик бўлиб, мусулмонларнинг дунёдаги обрўсини туширишга хизмат қилади. Бу одат бошқа бир рамзий амалиётга айлантирилиши керак ва айлантирилади ҳам. Чунки, Ислом дини буюк ислоҳотлар арафасига келиб бўлган.