10 November 2011
01:23 - Хунасалиги билан маълум бўлган Баҳодир Чори ва унинг маслаҳатчилари ифлослик ва пасткашликда ҳаддан ошмоқдалар

Аввламбор, аввалги хабарларимиздан бирида берилган “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлатнинг қуйидаги сўзларини эслатмоқчимиз (қаранг: http://harakat.net/el_news.php?id=6094):

 

“Бир йилча аввал Баҳодир Чориев исмли бир одамни хунаса деганим учун, у мени кечирим сўрашга мажбур қилмоқчи бўлгани, бунинг учун АҚШ қонунлари доирасида менга қарши иш бошламоқчи экани ҳақида гаплар эшитгандим. Аввал ўша воқеага нуқта қўяйлик. Ростдан ҳам ўша кезлари Баҳодир менга телефон қилиб, кечирим сўрамасам судга мурожаат қилишини билдирди. Жавобим шундай бўлган: “Ўша сўзларим учун кечирим сўрайман. Аммо, Сиз ҳам мени тушунишингиз керак. Ахир маданий бир сайтда Сизни тўғри таърифлаш учун “к” ҳарфи билан бошланадиган уч харфли ўзбек сўзини ишлатолмасдим-ку”.

 

Тошкентдаги мухбирларимиздан маълум бўлишича ўша хунаса Баҳодир Чори шу кунларда “Бирлик” Партияси Бош Котиби, Инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамиятининг раиси Васила Иноятга телефон қилиб, ўзига Ўзбекистоннинг собиқ вазири маслаҳатчилик қилаётганига имо-ишора қилиб (табиий, гап Муҳаммадбобир Маликов ҳақида кетмоқда – “Ҳаракат”) ва ўша маслаҳатчисининг таклифи билан телефон қилаётганини айтиб, Васила Иноятни маълум бир миқдордаги пул эвазига ўзининг қоғоздагина мавжуд бўлган “Бирдамлик” ташкилотига ўтишга чақирибди. Яъни, уни сотиб олмоқчи бўлибди.

 

Ўзбекнинг тарихида афсонавий аёл сифатида қоладиган Васила Иноятнинг жавоби шундай мазмунда бўлган: “Бир маҳаллар Ислом Карим Салой Мадамин раҳабарлигидаги мухолифатчиларни сотиб олгани, мухолифатни парчалаб ўз тахтини мустаҳкамлаб олгани ҳаммага маълум. У хоин-ифлослар кейинчалик нима бўлганини ҳам биласиз. Энди шундай пасткашлик ва ифлослик билан Сиз шуғулланаётибсизми? Ўзингиз ҳам, маслаҳатчиларингиз ҳам ақл-хушларингизни йиғиб олинг. Ўзбек номини ҳам бўлғамоқдасизлар.”

 

Ҳа, ўзбеклар ичида пасткашлик ва ифлослик касали тарқалиб бораётгани шубҳасиз. Бир маҳаллар “Бирлик”нинг ўзбеклар тарихидаги илк митингларини “кўча чангитиш” деб баҳолаган 53-54 лақабли Салой Мадамин, яқиндагина ўз чўнтагини ўйлаб қирғизистонлик ўзбекларнинг қирғин қилинишига йўл очиб берган Қодиржон Ботир каби ифлос ва пасткашлар қаторига Баҳодир Чори ва унинг маслҳатчилари қўшилгани аянчли аҳволимизнинг кўрсатгичидир. Хунаса Баҳодирнинг бир неча тангасига учиб, бола-чақаларининг пешонасига “харомзода” лақаби ёпиштираётган сафдошларимиз топилаётгани ҳам маълум. Ўзбек халқи бундай хоин ва ифлосларни жазолаш механизмларини яратолмас экан, қуллликдан чиқолмайди.

 

Биз ўша механизмларни яратимиз ва хоин, ифлос, пасткашларни тарих ахлатхонасига ағдарамиз, миллат сифатини ҳам йўқотиш остонасига келган ўзбекнинг қаддини тиклаймиз, дейди бу хусусда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат. "Бирлик"дан ҳеч ким ўзолмаган, ўзолмайди. Мавжуд ҳукуматни ҳам биз ағдарамиз.