10 November 2011
00:12 -
Юнонистондаги кризис битмасдан Италиядагиси бошланди
Кеча бу мамлакатнинг парламенти жанжаллар билан танилган Бош вазир Сильвио Берлусконига ишонч билдирган бўлса ҳам, ишонч даражаси 50 фоиз атрофида бўлгани сабабли, инвесторлар Италиянинг келажагига ишонч йўқотдилар. Италия парламентида 630 аъзо бор. Кечаги мажлисда қатнашганларнинг кўпчлиги (308 киши) Берлусконини қўллаб қувватлашди. Аммо, кўриниб турибдики, парламент кўпчилиги унинг тарафида эмас.
Бу мамлакатда ҳам, Юнонистонда каби, давлат ҳаражатларини камайтириш кун тартибидаги энг долзарб масала бўлгани сабабли, ЕИнинг барқарлорлиги, евронинг барқарорлиги энди Италияга боғлиқ бўлиб қолмоқда.
Италиядаги нисбий беқарорлик Европа ва АҚШ фондлар бозорида ўзини кўрсатишга бошлади. Бугун Европа мамлакатларида фондлар бозорининг индекслари кескин тушишга бошлади. АҚШда кечагина енгил нафас олишга бошлаган Dow Jones индексининг бугунги аҳволи ҳақида гапириш учун эса, “ўпирилиш” калимаси ҳам етарсиз. Нью-Йорк биржасининг бугунги икки соатлик иши давомида Dow Jones тахминан 310 поғанага тушиб кетди.
Мана сизга Италия, мана сизга Берлускони!