09 November 2011
07:02 -
Юнонистон ҳукумати истеъфога кетди, Dow Jones енгил нафас олди, фондлар бозори ҳам “Бирлик”дан ўрганиши керак
Юнонистон ҳукумати Бош вазир раҳбарлигида истеъфога кетди. Тез кунларда мухолифатнинг ҳам иштирокида коалицион ҳукумат тузилади. Бу ҳукумат ЕИ ва G20 саммити доирасида ишлаб чиқарилган режалар бўйича иш олиб бориши кутилмоқда.
Табиий, бу воқеа Нью-Йорк фондлар бозорига ҳам таъсир қилди. Кеча эрталабдан бироз бўлса ҳам тушиб бораётган Dow Jones кечга яқин юқорига сакради. Кўнлик ҳисоб бўйича у 102 поғана ортти ва 12170 га чиқди.
Юнонистоннинг янги ҳукумати ҳам турли ўйинлар бошламаса, жаҳон иқтисоди тезлик билан тузалишга бошлайди. Аммо, баъзи экспертлар бунга шубҳа билдираётганларининг сабаби – бу дунёда ҳеч кимга ишонч йўқ. Демак, ҳеч кимга ишонч бўлмаган дунёда яшашни ўрганишимиз керак.
Дарвоқе, “Бирлик” Партияси лидери Абдураҳим Пўлат бу тезисни сўнгги йилларда асосий қурол қилиб олганини кўпчилик билса керак. Айнан шу сабабдан, “Бирлик” ҳозир мухолифатда қолган ягона ташкилотидир. Бундан ҳам муҳими, ўзбек халқи мухолифатчилик тушунчасига ҳам тайёр бўлмаса-да, “Бирлик” оёқда турибди.