03 November 2011
04:42 - Сурия Араб Бирлиги таклифларини қабул қилди, ҳукумат-мухолифат диалоги бошланиши керак
Якшанба куни Араб Бирлигига кирувчи давлатларнинг ташқи ишлар вазирлари Қоҳирада тўпланиб, Суриядаги тангликдан чиқиш йўлларини кўрсатувчи ҳужжат ишлаб чиққандилар. Бугун Сурия бу ҳужжатни тўла қабул қилганини билдирибди. Бу ҳақда, хусусан, Туркиянинг расмий Анадўлиа гентлиги хабар беради.

Ҳужжатнинг асосида ҳукумат билан мухолифат ўртасида 15 кундан кечикмасдан мулоқотлар бошлаш ғояси ётади.

Мухбирларимизнинг фикрича, Суриянинг диктатори вақт ютиш учун айёрлик қилмоқчи. Ҳали тарихда диктатор мухолифат билан ҳақиқий мулоқат бошлаб, ўз мамлакатини қонсиз йўл билан тангликдан олиб чиққанини кўрсатувчи мисол бўлмаган. Тўғри, Сурияда шу кунгача 2 мингдан кўпроқ одам ўлиб бўлгани айтилмоқда. Башар Асад курсисини сақлаб қолиш учун яна ҳам кўпроқ қон тўкишга тайёр.