03 November 2011
06:41 - Юнонистон референдум ўтказмоқчи, тайини йўқ Dow Jones эса ортти
Ўтган куни Юнонистон ҳукумати ЕИ ёрдамини қабул қилиш бўйича референдум ҳақида гапиришга бошлаши билан Dow Jones индекси ўпирилиб тушганди. Мухолифатнинг қаршилигига қарамасдан, Юнонистон ҳукумати референдум ўтказишга қарор қилди. Демак, Dow Jones индекси яна ҳам чўкиши керак эди. Аммо, акси бўлди.

Кеча Dow Jones 178 поғана (1.53%) ортти. Энди унинг қиймати 11836 га тенг.

Бу воқеа ҳам кўрсатмоқдаки, бу замонда молиявий сиёсат олиб бориш осон иш эмас. Мантиқ ва тажрибадан ташқари туйғу ҳам муҳим роль ўйнайди. Машҳур молиячи Жорж Сорос айнан туйғулари билан катта ютуқларга эришган.