01 November 2011
21:55 -
ЙПХ ходими энди ҳайдовчини воқеа жойида жаримага торта олмайди
Шу пайтга қадар хавфсизлик камарини тақмаганлик, автомобилдаги техник носозлик сингари кичик қоидабузарликлар йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекторлари томонидан қоидабузарлик жойидаги жарима билан чекланарди. Йўл патрул хизмати ходимлари ўртасида бу ҳол туфайли кўпайиб кетган таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида инспекторлардан бу ҳуқуқ олиб қўйилди. Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси томонидан илгари сурилаётган Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавоабгарлик тўғрисидаги Кодекси 283- ва 291-моддаларига ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси бу борадаги ҳуқуқий асосни мустаҳкамлайди.
Қонун лойиҳаси Парламентнинг ялпи мажлисида қабул қилинса, йўл ҳаракати инспекторлари жойида жарима қўллаш ҳуқуқидан маҳрум бўлади. Лекин, дейди мухбиримиз, бу йўл ҳаракати инспекторларининг таъмагирлигини тўлаб бартараф эта олмайди, бу борада Ўзбекистон ҳам ҳаракат хавфсизлиги бораисда халқаро тажрибани ўзлаштириши лозим.