01 November 2011
20:08 - Бомба тайёрлашда гумонланган ўзбекка Исроил суди 6 йиллик қамоқ жазоси белгилади
Кеча Қуддус (Иерусалим) округ суди ўзбекистонлик 36 яшар Хонон Ёдгоровни 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш бўйича ҳукм ўқиди. Бу ҳақда хабар қилган ўрисларнинг IzRus ахборот тармоғи Ёдгоровнинг криминал ашёлар воситасида қўлбола портловчи модда тайёрлаганига урғу берган. Жиноят иши материалларига кўра, 2003 йили араб полициясига ёлланган Ёдгоров бир қанча террорчиларга бомбалар тайёрлаб бериб келган ва шу қилмиши туфайли 7 йилга қамалган. Қамоқда икки марта ўз жонига қасд қилиб, мақсадига эриша олмаган.