01 November 2011
19:00 - Жиззахда газ таъминотидан қониқмаган аёллар ғалаён кўтарди
Бугун куннинг биринчи ярмида Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани Навбаҳор қишлоқ фуқаролар йиғинида яшовчи 50 нафардан ортиқ хотин-қизлар газ таъминотидаги узилишлардан норози эканликларини билдириб, кўчага чиқишди. Туман ИИБ махсус миршаблари отряди ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти оргналари билан олиб борилган сўзлашувлардан сўнг фуқаролар газ таъминоти яхшилиниши бўйича ваъдалар олиб, уйларига тарқалди. Ўша пайтнинг ўзида қишлоққа электр токи берилди, лекин орадан икки соат ўтиб, яна ток узилди.

Намойишчиларнинг айтишича, бу ҳол давом этадиган бўлса, улар жума куни яна кўчага чиқишади. Энди ҳокимият одамлари қуруқ ваъда билан қутула олишмайди.