30 October 2011
13:08 -
“Ҳаракат”: Салай Мадаминнинг оилавий ишлари бизни қизиқтирмайди
Сўнгги кунларда ўзини Барчиной деб танитган аёл сайтимиз адресига ўзининг бир мактубини қайта-қайта йўллаб, уни эълон қилишимизни сўради. «... Айниқса қуёш тафтини соғинаман» сарлавҳали мактуб “Эрк” партиясининг собиқ раиси Салай Мадаминнинг оилавий ишлари ҳақида.
Эмишки, Салай Мадамин Тошкентдаги танишларига бир неча минг евро пул жўнатиб, ўзи билан Ослода яшайдиган, аммо биринчи оиласидан бўлган касал ўғли учун яхши келин топиб бериш топшириғини берибди. Унинг шартига кўра, бўлажак келинни Европада ўқишни давом эттириш ва яхши карьера ваъдаси билан алдаб олиб келиш керак экан. Шундай қилинибди ҳам. Тошкент университетларидан бирини тамомлаган қиз Германия орқали Ослога олиб келинибди ва Салой билан учраштирилибди. Аммо, қиз келин бўлиш таклифини дарҳол рад этгач, уни бир ҳафтача уй ҳибсига олишибди, сўнгра йўл ҳаражатларини қайтариб бермагунча паспортини олиб қўйиб, кўчага ҳайдашибди. Қиз паспортини қайтариб олишга муваффақ бўлибди, бошқа бир мамлакатга кетиб, ўша ерда иш ва бошқа бир киши билан оилавий бахт топибди.
Мактубда келинликка номзод бўлган қизнинг, уни Тошкентда топиб, Ослога келишини уюштирган одамларининг исмлари ҳам бор.
Салой Мадамин “Бирлик” халқ ҳаракатининг асосчиларидан бири. У кейинчалик Ислом Каримга сотилган ва ундан олинган 53-54 номерли квартиралар ҳамда Ўзбекистон Олий Советига Компартия рўйхатидан депутат бўлиш эвазига, ўзбекнинг тарихидаги биринчи халқ ҳаракатини парчаланишига эришган ва шу йўл билан ҳозирги қонли режимнинг мустаҳкамланишига ҳисса қўшган одам. Унинг сиёсий ифлослиги тўла исботланган ва у ҳозиргача турли авантюралар уюштириш билан машғул.
Бундай одамнинг шахсий ҳаёти ҳам ифлосликлар билан тўла эканлигига ҳеч қандай шубҳа йўқ. Аммо, “Ҳаракат” агентлиги миллий хоин Салой Мадаминнинг оилавий ифлосликлари билан шуғулланиш ниятида эмас.