09 January 2012
03:07 -
“Ҳаракат” хатқутисидан: Салай Мадамин, Баҳодир Чори ва Муҳаммадсолиҳ Абутовларнинг асл башаралари ҳақида
Авваламбор айтиш керакки, уларнинг асл башараларини очиш билан овора бўлиш ниятимиз йўқ. Бири - хоин ва расмда кўриниб турингандек, ишлатиб ташлаб юборилган елим халта, бошқаси хунаса, учинчиси ҳизби-таҳрирчи эканлиги шундоқ ҳам маълум.
Аммо, сўнгги ойларда “Ҳаракат” хатқутисига уларнинг ҳар бири ҳақида рус ва ўзбек тилларидан ёзилган камида 5 тадан мактуб келди. Уларнинг муаллифлари, тахминимизча, аноним муаллифлар, қўлларидан келганча бу шахсларни ёмонлайдилар. Улар чизган расмларга кўра, уларнинг уччаласи ҳам ўзбекнинг энг ифлослари. Бизнинг сайтимизда бу уч кишидан иккисининг афт-башараси бўмаса ҳам, сиёсий қиёфаси аниқ факт ва анализлар асосида аллақачон яхшигина ёритиб берилган. Учинчиси ҳақида эса, бирон нарса ёзиш истаги ҳаёлимизга ҳам келмаган.
Бизга мактуб йўллаган аноним муаллифлар бундай мактубларни дарҳол эълон қилишимизни кутишган бўлса керак. Асло ундай қилмаймиз, ундай ниятимизнинг ўзи йўқ. Бироқ, бизнинг сайтимиз анаъаналари ва талабларига мос равишда, яъни аниқ факт ва анализлар билан мақолалар жўнатилса, ҳатто улар бу шахсларни улуғлаш мақсадида ёзилган бўлса ҳам, уларни эълон қилишга тайёрмиз. Қайтариб айтамиз, агар мақолалар аниқ факт ва анализлар асосида бўлса.
Бизга юборилган Салай Мадамин ҳақидаги мақолалардан бири фактларга асослангандек кўрингани учун, унинг мазмунини аввалги хабарларимиздан бирида айтиб берган эдик. Эмишки, Салой Мадамин аввалги оиласидан бўлган ўғлини ўйлантириш учун, катта пул эвазига Тошкентдан бир қизни алдаб Норвегияга олиб келтирган, у қиз уйланиш таклифини рад этгач, қайнаталикка номзод қизнинг паспортини олиб қўйиб, йўлкира пулини тўлашга мажбурлаган ва ҳатто бунга эришган. Агар шундай воқеа юз берган бўлса, у сиёсий эмаслигига қарамасдан, сиёсатчиликка даъво қилаётган инсон учун сиёсий ўлимдир. Нима бўлса ҳам, Салой Мадамин бундай воқеа бўлиб-бўлмаганлигини очиқлаши керак. Сиёсатчи сифатида, шундай қилишга маҳкум, акс ҳолда, бу айбнома бутун умри ҳар доим қаршисига чиқаверади.
Баҳдир Чори хусусидаги макутубларда тилга оладиган ҳеч нарса йўқ. Буни ҳам тушуниш мумкин, чунки у шундай рангсиз инсонки, унинг расмини чизиб ҳам бўлмайди. Мактублар унинг ўз қишлоғида қилган ифлосликларини айтиб, сўкиш ва ҳақоратлашдан иборат.
Абутов ҳақидаги мактублардан бири унинг акаси Икром Абутов билан ўтказилган “Жигарлари нафратига учраган ука” номли суҳбат шаклида бўлиб, Икром тарафидан ўз укасининг экстремистлигини кўрсатувчи ҳақоратлаш даражасида қилинган айбномаларга тўла. Иккинчи мактубда Муҳаммадсолиҳ Швеция хавфсизлик хизматлари билан ҳамкорлик қилаётгани иддао қилинади.
Хуллас, шунақа маш-машалар.