26 October 2011
18:14 - Чех элчиси дипломатик миссиясини тугатди, ИКдан миннатдор
Бугун тарқатилган расмий хабарда Чехиянинг мамлакатимиздаги элчиси Роберт Копецкининг ўз дипломатик миссиясин тугаллагани ва шу муносабат билан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида хайрлашув ўтказилгани баён қилинган. Дипломат ўзининг Ўзбекистондаги фаолиятини хурсандлиги, Президент Ислом Каримдан алоҳида миннатдорлигини билдирган.

Айтиш лозимки, Копецки элчилик қилган даврда чех элчихонаси Ўзбекистондаги демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласига катта эътибор қаратди. Фуқаролик жамияти вакиллари билан яқин муносабатда бўлди, дейди мухбиримиз.