25 October 2011
07:02 -
“Ой бориб омон кел” фильмининг қисқа вариантини youtube орқали кўринг
Совет армиясида хизмат қилаётган вақтда ўлдирилган ўзбек йигитининг 1990 йил 26 апрель куни Тошкентда дафн этиш маросими “Бирлик” тарафидан ўзбекнинг тарихида қоладиган “митинг – кўча юришига” айлантиргани ҳақидаги хотираларимни шу кунларда яна бир неча марта ёздим, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат.
Бу воқеани эслашимнинг сабабларидан бири – ўша митинг ташкилотчиси сифатида катта жарима билан жазоланганим ва ўзим танимайдиган бир киши, исмини ҳам айтишни хоҳламасдан, шу жаримани қисман бўлса ҳам қоплайдиган катта миқдордаги пул бериб кетгани эди.
Умид қиламанки, ўша миллат фидокори бўлган одамни ахир бир кун топамиз ва миллатни оёққа тургазиш жараёнида иштирок этгани туфайли шахсан олқишлаймиз.
Шу эсдаликлар туфайли, ўша кунги воқеалар асосида кинорежиссер Абдулазиз Маҳмуд тарафидан тайёрланган “Ой бориб омон кел” ҳужжатли фильмининг қисқа вариантини тайёрладик, аниқроғи, уни сафдошимиз Пўлатжон Охун тайёрлади ва youtube системасига қўйди.
Унинг адреси шундай:
http://www.youtube.com/watch?v=PaxuCMMc0Qo
Ҳаммани бу фильмни кўришга, “Бирлик” фаолларининг қаҳрамонона курашининг бир саҳифаси билан танишишга чақираман. У кадрларда жуда кўп “Бирлик” фаоллари бор, уларни кўриб ва ҳеч қандай тайёргарчиликсиз, баъзида пала-партишдек кўринаётган, аммо юракдан чиққан ўз гапларимни эшитиб, ўша кунги воқеалардан туйғуланиб, бироз йиғлаб ҳам олдим.
Айни замонда, шу буюк курашимизни Ислом Каримга 53-54 номерли иккита квартира ва бир депутатлик мандати эвазиган сотган, энди пешонасига 53-54 лақаби ёпиштирилган Салой Мадамин каби ифлослар миллат томонидан жазоланиши керак, деган фикримнинг тўғри эканлигиг яна бир бор ишондим.
Ҳамма ўзбекларга мурожаат қиламан: тушунинг, ўша пайтда ҳам, ҳозир ҳам, амалий ишлар қилаётган ягона мухолифат ташкилоти “Бирлик”дир. Бошқаларнинг янги ғояси, ўзини амалий ишда кўрсатолган лидерлари йўқ. Шу сабабли, ҳамма “Бирлик”да бирлашиши кераклигини ҳаммага уқтиринг. Бошқа ҳеч қандай йўл йўқ.
Яна бир нарсани айтишни истардим. Шу йил 10 июнь куни, яъни Қирғизистонда ўзбеклар қирғини қилинишининг 1 йиллиги муносабати билан бирликчи-эзгуликчилар Тошкентдаги қирғизларнинг элчихонаси олдида “Ўзбекдан қўлингни торт!” шиори остида пикет уюштирдик. Шахсан Абдулазиз Маҳмудга телефон қилиб, пикетга чиқишга, уни фильмга туширишга чақирдим. Аммо, йиллар ўтган, замон ўзгарган экан...