25 October 2011
06:19 - Ўтган жума куни юқорига сакраган Dow Jones кеча ҳам юксалишни давом эттирди
Жума куни Dow Jones 267 даражага (2.31%) юксалганди. Бу ҳафтанинг биринчи иш куни, яъни, кеча Dow Jones индекси 105 поғанага (0.89%) кўтарилди. Энди унинг қиймати 11914 га тенг.

Эслатиб ўтамиз, 2008 йилдаги кризис бошланишидан олдин Dow Jones индексининг қиймати 13-14 минг орасида бўларди. Ҳали у даражага чиқишга анча вақт керакка ўхшайди. Йўлда тушишлар ҳам бўлиши муқаррар.