25 October 2011
04:15 -
Курд террористлари йўқ этилмоқда, Туркия қўшинлари қўшни Ироқда ҳам уруш олиб бормоқда

Расмдаги Туркия Қуролли кучлари Бош штабининг қўмондони Неждат Ўзелнинг билдирилишича, Туркия армияси тарафидан юзлаб террористлар ўлдирилган, террористларга катта психологик босим уюштирилган.
Айни замонда, Ироқнинг шимолидаги террорист базаларини йўқ қилиш ниятида Турк армиясининг отрядлари танклар билан Ироққа кирдилар ва феълан уруш олиб бормоқдалар. Операция доирасида ҳарбий ҳаво кучлари кенг ишлатилмоқда.
Маълумки, Туркия 30 йилдан бери Курд Ишчи Партиясининг қуролли террористик отряларини бутунлай йўқ қилолмай келарди Чунки, террористларни Сурия ва Ироқ қўллаб-қувватларди. Ҳозир шароит ўзгарган, Ироқда ҳам Сурияда ҳам. Турклар бу сафар тўла ғалаба қозонадиларми? Шундай бўлиши мумкин.