24 October 2011
23:23 -
Уч нафар юртдошимиз футбол ишқибозининг ўлимида айбланмоқда
Ўрис матбуоти уч нафар Ўзбекистон фуқаросининг "Зенит" футбол клуби ишқибози Роман Ловчиковни ўлдирганликда айбланиб, ҳибсга олингани ҳақида ёзмоқда. Санкт-Петербург прокуратураси қошидаги Тергов Бошқармаси ўтган ҳафтанинг чоршанбага ўтар кечаси ака-ука Икром ва Низом Розиқов ҳамда Маъмур Қудратовларнинг маҳаллий фуқароларни калтаклагани, оқибатда Ловчиков ўлганини таъкидлаган.
Ўзаро тортишув натижасида келиб чиққан жанжалнинг футболга алқаси йўқ, шундай бўлса-да ўрислар хабарларда жамоатчиликни қизиқтириш учун Ловчиков шахсини “Зенит” клуби билан боғлаб гапирмоқда, дейди мухбиримиз.